Биз ягона тилда сўзлашамиз. Тошкентдаги Рус уйи раҳбари Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ҳақида сўзлаб берди
Жамият

Биз ягона тилда сўзлашамиз. Тошкентдаги Рус уйи раҳбари Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ҳақида сўзлаб берди

566

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 4 ноябрь куни Россияда Миллий бирдамлик куни нишонланади. Тошкентдаги Рус уйида ушбу тадбирга бағишланган қатор тадбирлар ўтказилади. “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Михаил Вождаевнинг сўзларига кўра, бу байрам Ўзбекистон учун бегона эмас, зеро, икки мамлакат халқлари асрлар давомида қувонч ва қийинчиликларда елкама-елка бўлишган. Унинг айтишича, дунёдаги вазият ўзгариб бормоқда, аммо биз нима бўлишидан қатъи назар, ёнимизда турган ва турли вазиятларда ёрдам берганларнинг тарихини унутмаслигимиз керак.

Михаил Вождаев билан бугун икки давлат халқларини нима боғлаб тургани, нима   сабабдан россиялик туристлар оммавий тарзда Ўзбекистонга кела бошлагани, Россияда ўзбек диаспораси қандай қўллаб –қувватланаётгани ва айни пайтда ўзбекистонликларнинг ўсиб келаётган авлодига Россия нима таклиф қила олиши ҳақида суҳбатлашдик.

– Мамлакатимиз фуқаролари ва айниқса ёшлар кўпинча Миллий бирдамлик кунини нишонлашнинг моҳияти нимада деб сўрашади. Бу ҳақда нима дея оласиз? Тошкентдаги Рус уйи томонидан қандай тадбирлар режалаштирилган?

– Бир томондан, Россияда нишонланаётган Миллий бирдамлик куни янги байрам ҳисобланади. Бошқа томондан, бу байрам тарихи 400 ёшдан ошган. XVII асрнинг бошларида Россияда кечган Ғалаёнлар даври халқлар ва турли хил ижтимоий мақомдаги одамлар бирлашишининг асосий сабаби бўлди. Ўша пайтда савдогарлар ва оддий одамлар уюшмаси юз берган. Бой одамлар халқ қўшинларига молиявий ёрдам кўрсатишган. Бу эса мамлакатни Польша босқинидан озод қилишда одамларни    бирлаштиришда муҳим омил   вазифасини бажарган.

Дунёда бирлашишни талаб қиладиган турли хил воқеаларнинг кўпайиб бораётгани бугунги кунда ушбу байрам нақадар долзарб эканлигини тасдиқлаб турибди. Энди Россияда қийин пайтлар келди ва яна одамлар бирлиги керак. Бундай байрамлар мамлакат фуқароларини бирлаштиришга мўлжалланган.

Тошкентда Рус уйи режалаштираётган воқеалар жуда кўп ва бу борада албатта, ҳар йили 4 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ватандошлар учрашувини айтиш лозим. Шунингдек, биз Миллий бирдамлик кунига бағишланган концерт ўтказишни режалаштирмоқдамиз ва уни албатта барча ресурсларимизда эълон қиламиз.

- Ўзбекистонликлар ва росияликларда менталликка ўхшаш ягона маданият матрицаси шаклланган ва улар биродарлашган халқлар деган фикр мавжуд. Буни қанчалик тўғри деб биласиз?

– "Ўзбекистонликлар", "руслар" деганда биз аввало мамлакатни назарда тутамиз. Шу билан бирга Ўзбекистонда ҳам, Россияда ҳам бу давлатчиликни ташкил етувчи ўнлаб, юзлаб турли миллат, турли этник гуруҳлар ва халқлар мавжуд.

Ҳам Ўзбекистонни, ҳам Россияни ташкил этувчи халқларнинг аксарияти ўзларини шу маданиятнинг бир қисми деб билади. Масалан, Россияда яшаётган ўзбекистонликлар ўзларини рус маданиятига даҳлдор деб билишади. Ўзбекистонда яшаётган руслар ва бошқа миллат вакиллари ҳам, албатта, ўзларини ўзбек маданияти, урф-одатлари билан боғлайдилар ва Ўзбекистонни ўз Ватани деб биладилар. Шунингдек, бизда яшаётган кўплаб ўзбеклар Россияни ўз Ватани деб билишади. Шунинг учун, шу нуқтаи назардан, икки мамлакат халқлари бир-бирига ўзаро ҳурмат муносабатида бўлишини инобатга олиб, ягона маданий матрица ҳақида гапиришимиз мумкин.

Албатта, россияликларга ўзбек рақслари ва қўшиқлари, таомлари, тарихий жойлари ва меъморий ёдгорликлари ёқади. Шунингдек, менинг назаримда, Россияда яшаётган кўплаб ўзбеклар рус табиатининг гўзаллиги ва халқларимиз томонидан асрлар давомида яратилган миллий меросни алоҳида қадрлашади. Бу муносабатлар бўш жойда қурилган эмас ва энг муҳими - ривожланишни давом этмоқда.

- Россия кўп миллатли давлат бўлиб, хилма-хиллиги билан ягонадир, у ҳар доим барча халқлар ва элатларга ҳурмат билан муносабатда бўлган. Тошкентдаги Рус уйи ушбу ҳамкорлик йўналишини қандай давом эттиради?

– Албатта, Россия фан ва маданият маркази нафақат ушбу йўналишни давом эттиради, балки турли хил миллий - этник вакиллар билан тадбирларни ўтказиш бизнинг асосий вазифамиздир. Ўзбекистонда йирик татар-бошқирд ва татар-қрим жамоалари ва албатта, руслар жамоаси мавжуд. Ҳаммамиз биргаликда биродарларимиз саналган беларусь ва украинлар, Ўзбекистонда расмий мақомга эга бўлган бошқа маданият марказлари билан қўшма тадбирлар ўтказамиз.

Аслида, маълум бир миллатга бўлган муносабат унчалик аҳамиятли эмас. Масалан, одамлар қайсидир таниқли ўзбек ёки рус ёзувчисинининг ижодий кечасини ўтказишни исташлари, буни қандай қилишни билишлари, уларнинг   ҳамфикрлари борлиги биз учун айниқса муҳимдироқ, бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан доимо мамнунмиз.

Бизнинг эшикларимиз ва платформаларимиз доимо очиқ, турли авлод вакиллари билан кўплаб тадбирларни ўтказамиз. Бунга жуда мактаб ўқувчилари ва катта авлод одамлари киради. Фикримизча, ҳар-бир бундай ҳаракат ўзининг мақсадли аудиториясига эга бўлиши керак. Биз ҳеч қачон ҳеч кимни тадбирларимизга мажбурламаймиз. Бу қатъий қоида ва бу муҳимдир.

Тошкентда бу йил дам олиш кунига қарамай, Миллий бирдамлик куни арафасида ўтказилган географик диктантга 120 га яқин одам келгани мени жуда қувонтирди. Диктант Россияда ва дунёнинг бошқа мамлакатларида оммавий равишда ўтказиб келинмоқда. Тошкентда уни ёзиш учун турли касб, ёш ва миллат вакиллари келган. Менимча, бундай воқеаларнинг аҳамияти айнан шунда намоён бўлади.

– Россияда катта ютуқларга эришган ватандошларимиз номлари Ўзбекистонда яхши маълум. Мамлакатингиз бугун ёш ўзбекистонликларга қандай имкониятлар яратиб бера олади?

– Россияда таълим олган минглаб мутахассислар Ўзбекистонда фаолият олиб бормоқда. Улардан баъзилари, масалан, Давлат консерваториясида, бошқалари – саноат корхоналарида, хизмат кўрсатиш соҳасида ва таълим муассасаларида ишлайди. Улар ҳам ўзбек, ҳам рус тилларида равон мулоқот қиладилар.

Ҳукуматнинг фаол қўллаб-қувватлаши туфайли Ўзбекистон ёшлари щз Ватанида рус тилида таълим олиш имкониятига эга. Бугунги кунга келиб, республикада Россия ОТМларининг 15та филиали очилган. У ерда республиканинг олти минг фуқароси таҳсил олади. Айни пайтда Россиядаги ОТМларда 45 мингдан зиёд ўзбекистонлик ўқимоқда. Ёшлар илм ўрганади ва касб-ҳунар олади.

Биз уларнинг олинган билим ва мутахассисликлари билан ўз юртига қайтиб келишидан манфаатдормиз, аммо қолишни истаганлар ҳам бор. Улар аниқ мақсад билан Россияда қолишмоқда, иш топиб, оила қуришмоқда. Турли ҳисоб-китобларга кўра, ҳозир юртимизда Россия фуқаролигига эга ярим миллионга яқин ўзбеклар яшамоқда, вақти-вақти билан келиб ишлаётган ёки ўқиётган Ўзбекистон фуқаролари ундан ҳам кўпдир.

Агар қулай бўлмаса, эҳтимол бунча одам келмасди. Шунинг учун, бағрикенглик ҳақида гапирганда, унинг тарихи узоққа бориб тақалашини тушуниш керак. Масалан, машҳур рус актёри Юрий Стояновнинг уруш пайтида бу ерда яқинларини илиқлик ва меҳр билан кутиб олган Ўзбекистонга бўлган алоҳида муносабатини кўпчилик яхши билади. У ўзбек халқига доимо миннатдорчилик билдиради.

Кўплаб таниқли инсонларимиз Ўзбекистонга нисбатан илиқ муносабатини билдириб туришади. Улар машҳур бўлгани боис, бу гаплар оммавий ахборот воситаларига чиқиб кетади. Лекин Ўзбекистонни севадиган россиялик жуда ҳам кўп. Шунинг учун биз ўзбеклар ва руслар, мамлакатларимизда истиқомат қилувчи бошқа халқлар дўстлиги ҳақида албатта гапиришимиз мумкин.

– Россия бошқа миллатларнинг миллий ўзлигини сақлашга диққат билан қарайди. Россиядаги ўзбек диаспорасини қўллаб-қувватлаш, унинг бошқа миллатлар билан қўшничиликда ривожланиши ҳақида нима дея оласиз?

– Тошкентдаги таълим кўргазмалари ва форумларига келган Россия олий ўқув юртлари вакилларининг айтишича, ўзбекистонлик болалар таҳсил олаётган ўша ўқув юртларида албатта миллий байрамлар нишонланади.

Наврўзга палов тайёрланади ва ҳамма таклиф қилинади, айрим олийгоҳларда Ўзбекистоннинг ўзидагидек йирик байрамлар уюштирилади. Кўпинча палов ва сумалак пиширилади, рақс ва қўшиқлар ижро этилади. Шу пайтда бу даргоҳларда таҳсил олаётган бошқа барча мамлакатлар вакиллари ҳам йиғилади. Бой ўзбек маданияти билан танишиш мана шундай кечади.

Ҳудудлардаги ўзбек жамоалари нафақат мигрант ишчилар, балки талабаларни ҳам қўллаб-қувватлаши муҳим. Улар қийин вазиятларга тушмаслик учун мослашишга ёрдам берилади.

Авлодлар риштасининг мавжуд бўлгани муҳим омил ҳисобланади: Ўзбекистонда бу алоқа кучли. Ёшлар кекса одамларга катта ҳурмат билан қарашади, уларнинг фикрлари ва маслаҳатларини тинглашади. Бу ўзбек жамиятининг анъаналарида мавжуд ва бугунги кунда жуда қадрлидир. Шунинг учун диаспораларнинг Россия ичкарисидаги ўзбекларнинг мослашиши ва ўзаро мулоқотига таъсирини инобатга олмаслик мумкин эмас. Бу жуда яхши ёрдам.

- Кўплаб экспертларнинг таъкидлашича, яқинда Россия ташқи сиёсатида бурилиш юз берган, хусусан, Марказий Осиё ва Ўзбекистонга кўпроқ эътибор қаратила бошланган. Бу сизнинг ишингизга қандай таъсир қилади?

– Айтишим мумкинки, алоқалар ва ташрифлар интенсивлиги сезиларли даражада ошди ва биз бундан фақат хурсандмиз. Бизнингча, бу олдинроқ бўлиши керак эди ва ҳозирда Россиядан кўплаб сайёҳлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро кўчаларида сайр қилиши табиий ҳолдир.

Бу ҳам албатта хурсанд қилади. Чунки Шарқнинг кўҳна маданиятини ўрганиш, анъаналар, хусусан ўзбекистонликларнинг меҳмондўстлиги кашф қилиш амалга ошмоқда. Тан оламанки, Ўзбекистонга таътилда оилалари билан келган кўплаб танишларим, дўстларим ва ҳамкасбларим туристик шаҳарларни зиёрат қилиб, мамнун бўлишмоқда.

Уларнинг аксарияти уни 10-15 йилдан буён кўрмаган. Уларнинг барчаси республика қанчалик тез ривожланаётгани, янги бинолар, меҳмонхоналар, йўллар қурилишида ижобий ўзгаришлар рўй бераётганини қайд этади. Умуман олганда, меҳмонлар кўп сонли одамларга арзон нархларда юқори сифатли хизматларни тақдим этадиган туризм соҳаси кўламини кўришмоқда.

Албатта, айтиш керакки, Ўзбекистонда доимо мазали хис пайдо бўлади. Ҳозир куз, бу ерда ёмғир бошланмоқда, Россияда эса аллақачон қор бошланган. Тошкентнинг илиқ об-ҳавосини, мазали ва ўзига хос Ўзбекистонни кашф этиш имконияти россияликларни жалб қилмасдан қўймади.

Биз алоқаларни ўз ишимизда ривожлантиришни давом этамиз. Рақамлар тилида гапирадиган бўлсак, бу йилги таълим кўргазмаси учун Тошкентга Россиянинг 56та ОТМлари келди. Бу эҳтимол, МДҲдаги энг катта кўрсаткич бўлса керак. Бу қизиқиш ўзаро эканлигига аминман, чунки Россия таълим кўргазмасига бир неча минг нафар ёшлар ва уларнинг ота-оналари ташриф буюришди.

Мулоқотлар юқори даражада ҳам амалга оширилмоқда, аммо бизнинг фаолиятимизни қўллаб-қувватлайдиган энг муҳим нарса - бу халқ дипломатиясидир. Оддий одамлар, ўқитувчилар ва турли соҳа мутахассислари расмий учрашувлардан сўнг суҳбатлашиш учун ўзбек чойхонасига боришмоқда. Бу халқларимизнинг энг қимматли нарсасидир. Биз ягона тилда мулоқот қиламиз, Ўзбекистонда рус тили қўллаб-қувватланаётганидан жуда мамнунмиз. Миллатлараро мулоқот тили сифатида у Ўзбекистонда ўз даражасида қолмоқда ва республика раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ушбу ҳамкорлик мавжудлиги ва ривожланиб бораётганидан жуда хурсандмиз.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...