Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2014 йилдан бери Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган ёки фуқаролиги аниқланмаган шахслар сони етти баравар камайган. Энг кўп ҳал қилинмаган ҳолатлар Ўзбекистонга тўғри келади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Мамлакатимизга фуқаролиги бўлмаган 22,4 минг киши, Қозоғистонга 7,4 минг киши тўғри келади. Шунингдек, 10 йил ичида Қирғизистон ва Туркманистон фуқароликсизликни йўқ қилган дунёдаги биринчи мамлакатлар бўлганлиги қайд этилган.
Бу БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари (БМТ ҚОКБ) Марказий Осиё бошқармаси маълумотларида келтирилган.
Маълумотларга кўра, 2014 йилда IBelong ("Мен тегишлиман") глобал кампанияси бошланган ва унинг мақсади - 10 йил ичида фуқароликсизликка чек қўйишдир. Ўшандан бери Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган 252,2 минг киши аниқланган, 2024 йил 30 октябрь ҳолатига кўра эса 34,2 минг киши қолган. Шундай қилиб, 10 йил ичида уларнинг сони етти баравар камайган.
Изоҳлар мавжуд емас