Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 13 январь куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги айрим маҳаллалар аҳолиси вақтинча электр таъминотисиз қолади. Мутахассислар режали таъмирлаш ишларини олиб борадилар.
Вақтинчалик ўчиришлар соат 10:00 дан 15:00 гача давом этади ва "Туркистон", "Ҳасанбой", "Шарқ ҳақиқати", "Исломобод", "Тикланиш" ва "Ҳамкоробод" маҳаллалари ҳудудларига таъсир қилади.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти юзага келган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўрайди.

Изоҳлар мавжуд емас