Жамият

Бугун ва эрта. ОКМК импорт ўрнини босиш ҳажмини ошириш ва дунёдаги энг катта карьерни яратиш устида ишламоқда. Видео

476

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Янги ишлаб чиқариш объектлари, техник қайта жиҳозлаш ва замонавий технологияларни жорий этиш йўналишни белгилаб, ҳар қандай корхонани янада ривожлантириш стратегиясини аниқлаб беради. Республиканинг асосий ишлаб чиқариш объектларидан бири - Олмалиқ кон-металлургия комбинати бугунги кунда янги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва модернизация қилиш бўйича кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда. ОКМК етакчи мутахассислари йирик корхонанинг бугунги куни ва келажаги ҳақида сўзлаб беришди.

Ёшлик-комбинат келажаги

Айни пайтда комбинатда “Ёшлик 1” конини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Лойиҳа йилига 105 миллион тонна рудани ишлаб чиқариш қувватига эга карьер қурилиши, 3 ва 4-сонли иккита мисни қайта ишлаш фабрикаси барпо этилиши ва мис эритгич заводи қувватининг оширилишини ўз ичига олади. Буларнинг барчаси 2027 йилгача босқичма-босқич амалга оширилиб, 6 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлаш имконини беради.

"2017 йилда Ўзбекистон Президенти “Ёшлик 1”ни ўзлаштиришга топшириқ берган эди. Бироқ, аслида бу “Дальнее” кони эди. 1983 йилда геология қўмитаси бу ерда икки миллиард тонна руда миқдорида захиралар мавжудлигини тасдиқланган. Коннинг ўзига хослиги шундаки, бу ерда мис, олтин, кумуш ва молибден мавжуд", - деди Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси директори ўринбосари Зокирхўжа Ишонхўжаев.

Суҳбатдошимиз таъкидлаганидек, “Ёшлик 1” рудали конда ишлар очилиши доирасида ҳозирги номини олган. Бу эса жуда рамзий маънога эга, чунки бу ерда меҳнат қилаётган 700 нафар мутахассиснинг аксарияти коннинг ўзи каби комбинат келажаги ҳисобланган ёшлардир.

Ҳозир бу жойда очиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу кон ишга туширилганидан буён 80 миллион куб метр бўш жисмлар олиб чиқилган. Биринчи руда қазиб олиш 2023 йилнинг октябрь ойида режалаштирилган. Бу вақтга келиб 3-сонли мисни қайта ишлаш заводи ишга туширилиб, корхона йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлайди.

Тош жисмлари циклик оқим технологияси (ЦОТ) орқали янги заводга олиб борилади. Бу усул комбинатда биринчи марта ишлатилади. 3-сонли Мисни бойитиш фабрикасигача 4 километрлик йўлда иккита конвеер линияси ва иккита майдалаш ускунаси ўрнатилади. Шу билан бирга, агар жисмлар транспорт орқали олиб борилса, йўл узунлиги 5 километрга тенг бўлади. Бугунги кунга келиб ЦОТ учун майдонча тайёрланган.

Бугунги кунда карьерда 21 та экскаватор ва 130 тонна юк кўтариш қувватига эга 54 та самосвал ишлаб турибди. Инвестиция лойиҳаси доирасида жорий йилда техник паркга 220 тонна юк кўтариш қувватига эга 29та БелАЗ самосвали ва 65 та ёрдамчи йўл қурилиш ускуналари ҳам келтирилди.

Ҳайдовчиларни янги БелАЗ автомобилларининг имкониятлари билан таништириш ва ҳайдаш кўникмаларини мустаҳкамлаш учун тренажер симулятори сотиб олинган. Унинг ёрдамида ҳайдовчиларга баҳайбат автомобилларни бошқариш, карьер ҳудудини моделлаштириш, шунингдек, турли шароит ва вазиятлар (ёнғин, кундузги ёки тунги смена ишлари, нотекисликлар)да ишлашга ўргатилади.

Инвестиция лойиҳасининг бир қисми сифатида мис эритгич заводининг имкониятлари ҳам кенгаяди. У иккита Ванюков эритиш печлари, анод печлари ва эритиш агрегатлари билан жиҳозланади. Бу ерда конвертор бўлинмаси ҳам пайдо бўлади.

Келажакда “Ёшлик 1” руда кони бугунги кунда Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг асосий хом ашё базаси ва бутун ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг бошланғич нуқтаси бўлган Қалмоқир кони билан бирлаштирилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бирлашиш босқичи 2030 йилда бошланади ва инг якунланганидан сўнг у 19 миллиард тоннадан ортиқ ер ости бойликлари захирасига эга дунёдаги энг йирик руда кони бўлади.

МБФнинг янги қувватлари

Бундан ташқари, комбинатда 2019 йилдан буён мавжуд мисни бойитиш фабрикаси (МБФ)ни реконструкция ва модернизация қилиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда, корхонанинг барча цех ва бўлимларини техник қайта жиҳозлаш учун замонавий ускуналар харид қилинмоқда.

Шундай қилиб, 2020 йилнинг охирида мис-молибден концентрати селекцияси ва қуритиш цехининг пресс-фильтр қисмига Финляндия ишлаб чиқарувчиси Outotec компаниясидан учта Larox пресс-фильтрлари ўрнатилган. Янги ускуна йилига 21 миллион куб метрдан ортиқ табиий газ ва 8,6 миллион кВт/соат электр энергиясини тежаш имконини беради.

"Шунингдек, модернизация лойиҳаси доирасида биринчи майдалаш цехига олтита замонавий майдалагич ва 12 та майдалаш мосламалари ўрнатилди. Автоматикага эга бу самарадор ускуналар маънан эскирган агрегатларнинг ўрнига қўйилган ва олдингиларининг иш ҳажмини мукаммал бажармоқда. Бу эса рудани тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш фоизини ошириш, энергия тежалишига эришиш имконини берди", - дейди МБФ бош муҳандиси Эркин Ортиқбоев.

Янчиш ва флотация цехининг янги тегирмон блоки учун Новокраматорск машинасозлик заводидан (Украина) рудани қайта ишлаш ҳажмини оширадиган ва йилига 2,1 миллион тонна ишлаб чиқариш қувватига эга иккита тегирмон сотиб олинган. Ускуналарни монтаж қилиш ишлари ниҳоясига етказилиб, тез орада хорижлик мутахассислар ишга тушириш ва кадрлар тайёрлаш ишларини олиб борадилар.

Ёз бошида завод Хитойнинг Naipu компаниясидан олинган автоматлаштирилган насос-гидроксиклон ускунасини ўрнатиш бошланган. Ускуна руданинг йирик ва майда заррачаларни ажратиш учун мўлжалланган: майдалари бойитиш учун флотацияга, йириклари - қўшимча майдалаш учун тегирмонга ўтади. Жорий йилнинг охирига қадар уни ишга тушириш кутилмоқда.

Шунингдек, рудадан олтин қазиб олишнинг юқори самарадорлигига эришиш учун Даниянинг FLSmidth компаниясидан олинган Knelson марказдан қочма концентраторлар МБФга келтирилиб, улар гравитацион бойитиш усулидан фойдаланиш имконини беради. Бу орқали қимматбаҳо металлни қазиб олиш даражасини 67% га оширишга эришилади.

“Рақамли ОКМК-2030” дастури доирасида яратилган онлайн - назорат маркази мониторинг ва видеокузатув тизимлари орқали иш юритиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш ва фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда тезкор чоралар кўриш имконини берди.

Бугунги кунга келиб заводда қабул қилинган флотация машиналарини, контактли чанларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Режалаштирилган ишлар 2022 йилда якунланиши кутилмоқда. Бутун модернизация лойиҳасини амалга ошириш фойдали қазилмаларни, хусусан, мисни қазиб олиш даражасини 84-85% га, шунингдек, маҳсулот сифатини ошириши кутилмоқда.

Транспорт – боғловчи бўғин

Жорий йилиннг бошида комбинатнинг технологик транспорт бошқармаси самосваллар шиналарини таъмирлашнинг иссиқ усулидан фойдалана бошлади. Янги технология ишлаб чиқаришда шикастланган шиналарни қайта тиклаш имконини берди. Илгари, уларни таъмирлаб бўлмасди, чунки мутахассислар арсеналида мавжуд бўлган совуқ усул 16 сантиметрдан чуқурроқ ёриқларни таъмирлаш имкон бермаган.

Бу вақт мобайнида 82 та шиналар янги усулда таъмирланган. Натижада, 320 минг доллар тежалган. Дарвоқе, йилига 1000тага яқин гигант шиналар сарфланади ва уларнинг ўртача қиймати 20 минг долларни ташкил этади.

МТМЗ локализация ҳажмини оширмоқда

Модернизация дастури доирасида ОКМКда маҳаллийлаштириш дастурининг асосий ижрочиларидан бири бўлган Марказий таъмирлаш механикааъмирлаш заводининг ишлаб чиқариш объектлари ҳам қайта жиҳозланган. Дарвоқе, 2021 йилнинг беш ойида МТМЗнинг меҳнат жамоаси томонидан 41,4 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

"Ўтган икки йил мобайнида завод учун юқори ишлаб чиқариш, энергия истеъмоли ва хавфсизлик нуқтаи назаридан замонавий талабларга жавоб берадиган 47 та ускуна харид қилинди. Асосий ускуналар Германия, Италия ва Кореядаги илғор заводлардан олиб келинмоқда. Шубҳасизки, ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш маҳсулот сифати ва ассортиментини яхшилашга, маҳаллийлаштириш ҳажмини оширишга олиб келади, бу эса ўз навбатида импортни камайтиради ва пулни тежайди", - деди Марказий таъмирлаш-механика заводи директори, ишлаб чиқариш бўйича бош муҳандис вазифасини бажарувчи Сергей Ларионов.

Шунингдек, МТМЗ раҳбарининг таъкидлашича, цехларда технологик жараённи куну-тун мониторинги учун барча жиҳозлар видеокузатув тизимига уланган. Бундан ташқари, бу йил дизайн бўлими яратилган, зеро   ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар эстетик талабларга жавоб бериши керак. Бўлим мутахассислари ўз ишларида 3D принтерлар ва илғор дастурий таъминотлардан фойдаланадилар.

Яқин келажакда импорт ўрнини босиш жараёнларини чуқурлаштириш мақсадида мазкур бўлинма қувватлари негизида айни пайтда хориждан сотиб олинаётган технологик ускуналар учун эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шундай қилиб, қайта жиҳозлаш ва янги объектларни қуриш лойиҳалари комбинатнинг умумий ривожланиш стратегиясига жуда мос ва долзарбдир. Қолаверса, белгиланган ишлаб чиқариш режаларини муваффақиятли бажариш ва маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ҳажмини ошириш имконини беради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+