Загрузка
Загрузка
Бухорода автомобиль савдоси билан шуғулланадиган корхона молиявий жаримага тортилди
Жамият

Бухорода автомобиль савдоси билан шуғулланадиган корхона молиявий жаримага тортилди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро вилояти ҳудудий Рақобат қўмитаси мониторинг натижасида "Sultanov Motors" МЧЖ реклама қонунчилиги талабларига риоя қилмаганини аниқлади. Компания "JETOUR X70" автомашинасини бошқа автомобилларга нисбатан энг афзали эканлиги ва муддатли тўловда "0%" фоизда хизматлар мавжудлиги ҳақида ишончли бўлмаган маълумотлар жойлаштирган.

Бу ҳолат истеъмолчиларда чалғитувчи тасаввур пайдо қилиб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот асосида қарор қабул қилиш эҳтимолига олиб келган.

Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси "Реклама тўғрисида"ги қонуннинг тегишли моддалари бузилганлиги учун иш қўзғатди ва молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилди. Қонунбузилишни бартараф этиш ва келгусида такрорланмаслиги учун кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сентябрь ойида дори воситасини нотўғри реклама қилган фармкомпания ҳам жаримага тортилган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...