Булғуси террорчининг қиёфаси қандай? Қандай қилиб ёш  ўзбекистонликлар экстремистлар қўлига тушиб қолмоқда
Жамият

Булғуси террорчининг қиёфаси қандай? Қандай қилиб ёш ўзбекистонликлар экстремистлар қўлига тушиб қолмоқда

777

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кейинги пайтларда Ўзбекистон хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари экстремистик ёки террористик ташкилотларнинг янги тарафдорлари қўлго олингани ҳақида маълум қилишмоқда. Одатда бир ёки икки нафар аъзо ҳақида эмас, балки ўнлаб шахслардан иборат яширин гуруҳлар ҳақида гап кетади.

Бу рақамлар, айниқса Афғонистонда ҳокимият тепасига чиққан толиблар ва Қозоғистондаги январь ойи воқеалари ўзбекистонликларни хавотирга солмоқда. Кўчаларда соқолли ва ҳижобли қизларнинг тобора кўпайиб бораётгани ҳам кўпчиликнинг ташвишига сабаб бўлмоқда.

Мамлакатимизда нима бўлаётгани, қандай қилиб фуқароларимиз террорчиларнинг ёлловчилари тузоғига тушиб қолаётгани, диний атрибутиканинг тарқалаётгани ва нотинч қўшнилар ҳақида ташвишланиш лозимми, деган саволларга   жавоб   топиш учун хавфсизлик соҳаси мутахассиси, Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази директори Виктор Михайловга мурожаат қилдик.

Марказ ходимлари йигирма йилдан буён фуқароларимизни халқаро террорчилик ташкилотларига жалб этиш алгоритмлари, ёлланганларни жанговар зоналарга олиб кетиш, шунингдек, экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш йўлларини ўрганиб келмоқда.

- Виктор Владимирович, сўнгги йилларда халқаро террорчилик ташкилотларига (ХТТ) фуқароларимизни жалб қилиш ва иштирок этиш динамикаси қандай?

– Маълум алгоритмларга кўра, 2015-2021 йиллар мобайнида халқаро террорчилик ташкилотлари (ХТТ) ёлловчилари мамлакатимизнинг 27 минг фуқароси билан "ишлаганини" ҳисоблаб чиқдик. Ҳаммаси бўлиб, бу вақт ичида Сурия ва Афғонистондан жойлашган ХТТга 2 мингдан кўпроқ ўзбекистонликлар ёлланган.

Дарвоқе, ёлланган фуқароларнинг кўпчилиги Россия, Украина, Жанубий Корея, Туркия, баъзи Европа давлатларида меҳнат миграциясида бўлган. У ерларда ХТТнинг ёлловчилари айниқса фаолдир.

Баъзи хабарларга кўра, ХТТ ёлловчиларидан томонидан ёлланишга ишонтирилган тахминан 8 минг киши рекрутингга тайёр, лекин Суриядаги ўзгаришлар (ИШИД ва бошқа жиноий уюшмаларнинг қулаши) ва Афғонистонда содир бўлаётган, кескин мураккаблашган логистика (транзит мамлакатлар чегарадаги назоратни куйчайтирган), Covid-19 пандемияси потенциал жангариларнинг режаларини бузган.

Шунингдек, можароли ҳудудларга боришга тўсқинлик қилувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг самарали фаолиятини ҳам унутмаслигимиз керак.

- Бўлажак террорчиларнинг умумий қиёфаси борми?

- Рекрутингга асосан 19 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигитлар жалб қилинади. Дала командирларига кучли ёшлар керак.

Ёшларни радикаллаштириш осонроқ, кўпчиликнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ, йигитлар жуда кўп муаммоларга дуч келишади, улар адолатсизлик ва коррупция оғриқлироқ   қабул қилишади. Тескари жинсдаги муваффақиятсиз муносабатлар билан ҳам ҳижра (кўчиб бориш) учун сабаб бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Оиласи, фарзандлари, иши ва муайян масъулияти бор одамни экстремистик ва террористик фаолиятга жалб қилиш жуда қийин.

Тўдага тушиб қолган ҳар бир рекрутнинг қарор қабул қилиши учун ўз сабаблари бор. Статистикага кўра, жангариларнинг 10 фоизи табиатан қотиллардир, улар учун қўлларидаги қурол-аслаҳа эҳтиросларни шахсий қондириш усулидир. 15 фоизи қуролли жиҳод кофирлар билан жанг қилиш учун ягона йўл, деб ишонадиган диний мутаассиблар ҳисобланади. Қолганларнинг ҳам ўз сабаблари бор, лекин асосий истак (ёлловчилар уларни бунга ишонтиришади) адолат ва шараф учун курашаётган мусулмон биродарларга ёрдам беришдан иборат.

ХТТ жанговар тайёргарлик лагерида тушиб қолгандан сўнггина, бундай ёшлар нима бўлганини тушунишади. Лекин одатда жуда кеч бўлади.

– Уларни ХТТ фаолиятига жалб қилиш учун қандай механизмдан фойдаланилади?

- Ёллаш пойдевордан бошланади - бу радикаллаштириш. Интернет, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ХТТ раҳбарлари, уларнинг мафкурачилари, эмиссарлари, тарафдорлари ва издошлари фаол фойдаланадиган зўравон экстремизм ғояларини тарқатишнинг асосий манбаларидир.

Дўстлар, қўшнилар ва камдан-кам ҳолларда қариндошлар ҳам радикал ғояларни тарқатишлари мумкин.

Лекин жараён сифатида ёллаш ҳар доим яккама- якка амалга оширилади ва юқорида айтиб ўтганимдек,   кўпинча ёшлар меҳнат миграцияси бўлган мамлакатларда юз беради.

Ёлловчилар деярли ҳар доим моддий жиҳатдан рағбатлантирилади, шунинг учун улар "иш"ни кўпинча радикаллаштирилганлар билан олиб боришади. Ёшлар дуч келган муаммолар бу жараёнда катта ёрдам беради, уни соддалаштиради.

Адолатсизлик, коррупция, қийин молиявий вазият, ҳуқуқий саводсизлик, мезбон мамлакатда қонунлар бузилиши, ноқонуний миграция каби важлар   барча ёлловчилар томонидан фаол фойдаланилмоқда. Улар ёшларни фақат имонлилар ва кофирлар ўртасида ҳақиқий уруш бўлган мамлакатлардангина адолатли дунё тузиш учун кураш бошланганига ишонтиришади. Бу урушда ҳар қандай йўл билан иштирок этиш бурч эканлигини таъкидлашади. Душманга қуролдан ўқ узиш шарт эмас, урушда бошқа касблар ҳам, масалан, ошпазлар, ҳамширалар, қурувчилар ва бошқалар кераклигини таъкидлашади. Шу билан бирга яхши пул топиш мумкинлигини айтишади.

Аммо жангари ўқув лагерларига келгач, ёлланганлар барибир жиҳод йўлида қўлга қурол олиш кераклигини англаб етишади.

- Нима учун мигрант ишчилар ёлловчилар учун осон ўлжа бўлмоқда?

– Фуқароларимиз одатда ёлланадиган мамлакатларни айтиб ўтдим. Сабаби шундаки, меҳнат миграциясида ёшлар уйдагидан ҳам ҳимоясиз бўлиб қолишади.

Бунга ота-онани, туғилиб ўсган жойларни, дўстларни қўмсаш, мезбон мамлакат тили ва қонунларини билмаслик боис бегона муҳитда безовталик ҳисси, мигрантофобия сабаб бўлади. Ёшлар ижтимоийлашувини йўқотмоқда, буларнинг барчаси йигитларни фожеали қарор қабул қилишга мажбур қилади.

– Айрим мутахассислар террорчиларнинг аксарияти камбағал мамлакатлардан келади, дейишади. Бу борада иқтисодий масала қандай роль ўйнайди?

– Бу унчалик тўғри эмас. Тарихга назар солайлик. Сўнгги ўн йилликларда терроризм ҳақида кўп гапирилмоқда. Ҳаммаси 2001 йил 11 сентябрда бошланди. Жаҳон савдо марказига қўпорувчиликни ким амалга оширганини эслайлик. Улар ёш ва ўқимишли одамлар эди, баъзилари ҳаттоки Европа ва АҚШда иккита олий маълумот олган. Уларнинг ҳаммаси бой оилалардан бўлган.

Сурия ва Ироққаги ИШИД назоратида бўлган ҳудудларга европаликлар, жумладан, шифокорлар, менежерлар ва иқтисодчилар боришган. Уларнинг ҳаммаси ҳам камбағал одамлар эмас. ИШИДга ҳам, Ал-қоидага ҳам бой ва ўқимишли одамлар қўшилган. Демак, ёлланишнинг сабаби нафақат иқтисодий, балки мафкуравий характерга эгадир. Молиявий ваъдалар ХТТга жалб қилишда муҳим роль ўйнайди.

– Интернет ва ижтимоий тармоқларда радикал ғояларнинг тарқалишига қарши курашиш мумкинми?

- Экстремизм ва терроризм ғояларини тарғиб қилувчи контентни тўсишда бундай Интернет платформалар ва серверлар эгалари - хусусий сектор билан ҳамкорлик қилишга кўп нарса боғлиқ. Ижтимоий тармоқ эгалари ва мессенжерлар Европа тилларидаги зарарли контентларни тезда тўсиб қўяётган бўлса, Интернет софлиги учун масъул хусусий сектор ҳуқуқшуносларида ўзбек тили билан боғлиқ лингвистик муаммолар мавжуд. Умуман олганда, бу жараён осон эмас.

Фуқаролик институтлари ва фойдаланувчиларнинг ўзлари хусусий секторни зарарли контент ҳақида хабардор қилишда иштирок этишлари керак, шу орқали муваффақиятга тезроқ эришиш мумкин.

– Ёш йигитни террорчи бўлиш истиқболидан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

– Бунинг учун турли йўналишларда – экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, замонавий коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда радикаллашувга етакловчи ғоялар тарқалишининг олдини олиш, қарши ва муқобил талқинлардан кенг фойдаланиш зарур.

Экстремизмнинг вайронкор ғояларидан хабардор этиш орқали ёшларда ўз-ўзини сақлаш инстинктини уйғотиш, қонунларни бузганлик учун жазо муқаррарлиги ҳақида гапириш лозим. Ёшлар орасида танқидий фикрлашни ривожлантириш керак, бу уларнинг ҳалокатли қарорлар қабул қилишига йўл қўймайди. Медиасаводхонлик ва фактчекинг - ёш йигитлар эгаллаши мумкин бўлган ажойиб воситалардир.

Ёшларга экстремистик ғояларга қарши иммунитетни сингдириш зарур. Ёшлар уруш бўлаётган хорижий мамлакатлардаги нотаниш одамлар ҳақида эмас, балки ўз оилалари, ота-оналари, фарзандлари ҳақида ғамхўрлик қилишлари керак.

Қолаверса, юқорида айтиб ўтилган заифликларни камайтириш керак. Биргаликда бу чоралар яхши профилактик восита бўла олади, экстремистик ва террорчилик фаолиятида иштирок этишдан фуқароларимизни муваффақиятли ҳимоя қилади.

– Диний экстремистик ва халқаро террористик ташкилотларнинг қўлга олинган аъзолари ҳар доим ҳам ўз ҳаракатларидан сабоқ чиқаришадими?

- Ҳар доим эмас, лекин одатда шундай бўлади. Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази, афсуски, жазодан сўнг ўз хатосини англаб етган ёшлар ҳақида ҳикоя қилади.

Кўпчилик учун Сурия ёки Афғонистондаги ҳарбий жиҳодда қатнашишдан кўра ўз оиласи, яқинлари билан яшаб, улар учун фойдали бўлиш истаги устувор аҳамият касб этади. Бироқ, ёшлар буни тақиқланган ташкилотларда иштирок этганлик учун судланганларидан сўнггина тушунишади.

- Сўнгги йилларда фуқароларимиз орасида диний атрибутиканинг тарқалиши кўплаб ўзбекистонликларни ташвишга солмоқда. Бу хавотирлар асослими?

- Ислом динининг ташқи атрибутикаси ички хавотир уйғотади, чунки онгимизда бундай кўриниш бошқа мамлакатларда рўй берган террорчилик хуружлари билан боғлиқ. Аслида, ташқи атрибутикада кўрқинчли нарса йўқ. Суннатда аёл киши ёпилган бўлиши, эркак киши эса соқолли бўлиши, лекин шу билан бирга покиза ташқи кўриниш талаб этилади. Бу дин нуқтаи назаридан меърий ҳолат ҳисобланади, ҳар қандай дин бир қатор ижобий-ахлоқий қоидаларга ҳам эга эканлигини унутмаслик керак.

Радикаллашиш динга бўлган қизиқишдан эмас, балки жоҳилликдан, яхши таълимнинг етишмаслигидан келиб чиқади. Ёшлар интернетда эшитган ёки ўқиганларини танқидий баҳолаш учун етарли ҳаётий тажрибага эга эмаслар.

- Албатта, кўплаб фуқароларимиз Афғонистонда ҳокимият ўзгаришидан хавотирланмоқда. Қўшни мамлакат янги ҳукуматининг Ўзбекистонга нисбатан дўстона ниятлари ҳақидаги баёнотлари қанчалик жиддий қабул қилиниши мумкин?

- Бугун Афғонистоннинг ўзида толиблар жуда катта муаммолар билан юзлашмоқда. Нафақат ҳокимиятни қўлга олиш, балки мамлакатни самарали бошқариш ҳам муҳимдир. Ҳозирча толиблар бунинг уддасидан яхши чиқишмаяпти.

Шу билан бирга, экстремистик ва террористик ташкилотларнинг радикал мафкурачилари толиблар ғалабасидан кейин кескин фаоллашди ва уларни дин учун ҳақиқий жангчилар сифатида намуна қилишмоқда.

– Айрим мутахассисларнинг фикрича, толибларнинг ҳокимиятга келганидан сўнг Афғонистон бошқа террорчилик гуруҳлар тарафдорлари учун бошпанага айланиши мумкин. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

– Кўшчилик ишидчилар у ерда ўрнашиб олади, деб айтмоқда. Аммо толиблар Ал-қоида тарафдорлари, “Ал-қоида” ва ИШИД эса икки қутб, уларнинг ўзаро келишиши ўта қийин масала. Толиблар халқаро тан олишни орзу қилишади, шунинг учун улар ҳеч бўлмаганда номига бўлса ҳам турли террористик ташкилотлардан узоқлаштиришга ҳаракат қилишади. Лекин Афғонистон каби бир мамлакат ҳақида башорат қилиш жуда ношукур вазифа.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...