Булутли, қуруқ ва иссиқ об-ҳаво. Келаётган ҳафтанинг об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Жамият

Булутли, қуруқ ва иссиқ об-ҳаво. Келаётган ҳафтанинг об-ҳаво прогнози эълон қилинди

86

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Келаётган ҳафтада бутун Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва иссиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Ҳафта охирида жазирама бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, шу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, шимолда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат тоғли ҳудудларда баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Душанба ва сешанба кунлари ҳаво ҳарорати 36-39о атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-41о гача бўлади.

Чоршанба кунидан ва иш ҳафтасининг охиригача ҳарорат 2-3о га кўтарилиши кутилмоқда, кундуз кунлари ҳаво 38-41огача, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43огача исийди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Тошкентда

22-25 июлда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Бугун кундузи ҳарорат 36-38о бўлади, сўнг иш ҳафтасининг охиригача аста-секин 39-41о гача кўтарилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...