Загрузка
Загрузка
Булутли ва кечаси салқин бўлади. Синоптиклар дам олиш кунларининг  прогнозини тақдим қилишган
Жамият

Булутли ва кечаси салқин бўлади. Синоптиклар дам олиш кунларининг прогнозини тақдим қилишган

56
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Дам олиш кунлари кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўзгидромет бугун ва дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот беришган.

27-29 сентябр кунлари Ўзбекистон ҳудудида кам булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат Фарғона водийси вилоятларида 27 сентабрда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 29 сентябрда кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечалари 7-12даража, кундуз кунлари 27-сентябрда 20-25даража, 28 сентябрда 22-27даража, 29- сентябрда 24-29 даража бўлади.

Тошкентда: ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 9-12даража, кундуз кунлари 27 сентябрда 23-25даража , 28-29 сентябрда 25-28даража бўлади.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...