Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон экология вазирлиги ва Чехиянинг New World Technologies компанияси чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан энергия олиш, йирик биогаз қурилмалари ва иссиқхоналарни ривожлантириш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларни муҳокама қилишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида бўлиб ўтган учрашув доирасида компания вакиллари экология соҳасида, хусусан, мамлакатимизда чиқиндиларни бошқариш соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятларини билдиришган.
Томонлар барча туман ва шаҳарларда аҳоли ўртасида чиқиндиларни саралаш маданиятини ошириш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларни иқтисодиётнинг ажралмас қисмига айлантириш масалаларини қамраб оладиган икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишган.
Автомобил шиналарини ёқишдан энергия олиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Ўзбекистон Хитой ва Жанубий Корея билан чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олган эди.
Изоҳлар мавжуд емас