Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Июль ва август ойлари кесишувида Ўзбекистонда тунлар бир оз салқинроқ бўлади, аммо кундузги ҳарорат 40 даражадан ошади ва фақат тоғли ҳудудларда узоқ кутилган ҳарорат пайсайиши кузатилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ўзгидромет 31 июль – августга қадар, яъни чоршанбадан жумагача ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берган.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 31 июль ва 2 августда 34-39°, 1 августда 36-41° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 31 июлда кечаси 21-26°, кундузи 36-41°, 1-2 августда кечаси 23-28°, кундузи 37-42°, баъзи жойларда 44° гача бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 31 июлда 20-25°, 1-2 августда 22-27°, кундузи 36-41° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 37-42°, баъзи жойларда 44° гача бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 31 июлда 34-39°, 1-2 августда 35-40° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 31июлда 25-30°, 1-2 августда 28-33° бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас