Загрузка
Загрузка
Чирчиқ дарёси шағал қазиб олишга мораторий бошланишидан олдин йўқ бўлиб кетиши мумкин. Видео
Жамият

Чирчиқ дарёси шағал қазиб олишга мораторий бошланишидан олдин йўқ бўлиб кетиши мумкин. Видео

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Янгийўл тумани аҳолисининг айтишига кўра, Чирчиқдаги қум ва шағал қазиб олувчилар 24 соатлик иш режимига ўтишган ва 1 майгача, яъни уни қазиб олишга мораторий кучга киргунга қадар иложи борича кўпроқ хом-ашё олишга шошилишмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бундай хом-ашёни қазиб олувчилар мораторийгача қолган вақтдан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Натижада, Чирчиқ дарёси ўзанининг баъзи қисмлари маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра "тошли яйловга ўхшаб қолган". Шунингдек, турар-жой биноларига олиб борадиган йўлларнинг йўл қопламаси бузилган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани, "Қўш ёғоч" қишлоқ фуқаролар йиғини ва "Байтиш" маҳалласи аҳолисининг Экология вазири, Тошкент вилояти ҳокими, Ўзбекистон экологик партияси депутатлари ва Янгийўл тумани ҳокимига мурожаатномаси матни тарқатилмоқда.

Аввалроқ, Бош прокуратура матбуот хизмати Чирчиқ дарёсининг муҳофаза зонаси ҳудудида 57,8 минг куб метр қум ва шағал ноқонуний қазиб олиш ҳолатини аниқлаганини маълум қилган эди. Дастлабки зарар 34,7 млрд сўмга баҳоланган.

Эслатиб ўтамизки, 1 майдан бошлаб президент фармони билан еттита дарё: Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё каналларида норуда материаллар, жумладан қум ва шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...