Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубий-ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келади, бунинг ҳисобига беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз маълум қилмоқда.
“Ўзгидромет” хабар беришича, бугун куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
26 октябрь – шанба куни Ўзбекистон бўйича кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шимолий ҳудудлар бўйича куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
27 октябрь - якашанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати кундузи 25 октябрда 18-23о, 26 октябрда 13-15о, 27 октябрда 17-19о атрофида бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир кучли ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади.
Тошкентда бугун ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечқурун ёмғир ёғади. Эртага - 26 октябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 27 октябрда ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 7-10о, кундуз кунлари 25 октябрда 21-23о, 26 октябрда 12-14о, 27 октябрда 17-19о бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас