Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Синоптикларнинг маълумотига кўра, келаётган дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво совуқлашади. Аксарият вилоятларда қор ва ёмғир ёғади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Ўзгидромет” маълум қилишича, Бугун Ўзбекистонинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво 13-18 даража илиққача исийди. Фақат республика шимолида ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқдан юқори бўлмайди.
Эртага Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво кириб келиши бошланади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати юқори бўлиши сақланиб туради, фақат республика шимолида ҳарорат 3 даража совуқ ва 2 даража илиққача пасаяди.
Якшанба куни республиканинг кўпчилик вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиққача пасаяди, шимолда 3 даража совуқ-2 даража илиқ атрофида бўлди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкентда бугун ёғингарчилик кутилмайди, шанба куни бироз ёмғир ёғиши мумкин. Якшанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари асосан 2-6 даража илиқ, 7-8 февралда кундузи 13-16 даража илиқ, 9 февралда 8-10 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинган.
Изоҳлар мавжуд емас