Давлат кам учрайдиган касалликка чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 триллион сўм миқдорида маблағ ажратади
Жамият

Давлат кам учрайдиган касалликка чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 триллион сўм миқдорида маблағ ажратади

23

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев орфан (кам учрайдиган) касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдамни такомиллаштириш, фармацевтика соҳасидаги ислоҳотлар ва янги лойиҳалар ижроси бўйича тақдимот билан танишди.

Ҳозирда 2174 нафар бола давлат ҳисобидан бепул дори ва шифобахш озиқ-овқат билан таъминланмоқда. Янги дастурга кўра, давлат ҳисобидан даволанадиган касалликлар сони 5 тадан 10 тага етказилади. Ёш чегараси эса 18 ёшдан 21 ёшгача узайтирилади. Дастурни амалга ошириш учун 961 млрд сўм ажратилади.

Шунингдек, фармацептика соҳаси бўйича 2025 йил якунига қадар 166 миллион долларлик 32 та лойиҳа ишга туширилади. Ҳозирда 35 та маҳаллий корхона 205 турдаги дори ишлаб чиқармоқда. Маҳсулотлар 55 та давлатга экспорт қилинмоқда. 61 та ишлаб чиқарувчида GMP, 486 та омборда GDP, 9450 та дорихонада GPP стандарти жорий этилган.

2,6 минг турдаги рецептли дорилар нархи 2026 йилдан 40–50% га тушиши кутилмоқда. Давлат харидлари энди “farma.xarid.uz” орқали амалга оширилиши белгиланмиқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда стратегик ривожланишнинг асосий идоралари қайта номланмоқда ва қайтадан ташкил этилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...