Деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар учун янги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди
Жамият

Деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар учун янги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди

811

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бир парча ердан катта даромад олаётган, ҳовлисида бир қарич ҳам бўш ер қолдирмай экин экиб, оиласига қут-барака киритаётган одамлар жуда кўп. Улар ўз меҳнати, саъй-ҳаракати билан нафақат рўзғорини тўкин қилмоқда, балки мамлакат ички бозорини ҳам бойитиб, одамлар олқишига сазовор бўлмоқда.

Бугун юртимизда фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгалари учун катта имтиёз ва енгилликлар яратилмоқда. Таҳлилларга кўра, бугунги кунда Сирдарё вилоятида 151 мингдан ортиқ деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари 18,8 минг гектар экин ерларидан фойдаланиб келишмоқда. Сўнгги тўрт йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича бир нечта қарор қабул қилинди, айримларига ўзгартириш киритилдики, натижада, экин еридан самарали фойдаланган томорқа ер эгаларини рағбатлантириш механизми жорий этилди.

2021 йил 1 апрелда Президентимиз томонидан тасдиқланган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» ва «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар учун айни муддао бўлди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Сирдарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан Боёвут туманининг С.Айний маҳалласида деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва томорқа ер эгалари иштирокида «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» ва «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида  тадбир ташкил қилинди.

9 — копия.jpg

Тадбирда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари республика, вилоят ва туман кенгаши вакиллари, томорқа хизмати МЧЖ раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда томорқа ер эгалари қатнашди. Унда Ўзбекистон Республикасининг «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги ҳамда янги тахрирдаги «Дехқон хўжалиги тўғриси»даги Қонунлари мазмун мохияти ва ижроси ҳамда томорқа маданиятини шакиллантириш борасидаги масалаларга эътибор қаратилди.

Боёвут туманида ташкил этилган семинарда ушбу қонунлар хужжатларининг мазмун мохияти ҳақида атрофлича тушунчалар берилди. Ҳар бир томорқа ер эгаси ва деҳқон хўжаликлари бошлиқлари эркин холда деҳқончилик, чорвачилик боғдорчилик ва бошқа соҳалар билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбасига эга бўлиши учун кенгаш ходимлари томонидан дойимий равишда бор куч ва салоҳиятини сафарбар этиб келмоқда. Жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйган ҳолда, уйма-уй юриб уларни қийнаётган масалаларни ҳал этади, уларга яқин дўст бўлиб, маҳаллалар билан елкама-елка ишлайди.

Тадбирда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи М.Мухамаддиев, бош мутахассис З.Файзуллаев, вилоят кенгаши раис ўринбосари Б.Бойбўсиновлар тумандаги С.Айний МФЙ ҳудудида яшовчи бир нечта бугунги кунда томорқасидан 2-3 марталаб ҳосил олаётган томорқа эгаларини фаолияти билан танишишди.

Махаллада тадбиркорликда ва деҳқончиликда алохида ўринга эга уста деҳқон Х.Ўсаров тадбир иштирокчиларига томорқачилик сир-асрорлари хусусида сўзлаб берди. Томорқасининг 2 сотихли иссиқхонасида кўчатчилик ташкил этган бўлиб, етиштирган помидор, бодринг, булғор қалампири ва бошқа кўчатларидан 25 миллион сўм даромад топаётганлигини иштирокчиларга айтиб ўтди.

- Излаган имкон топади, - дейди маҳалла раиси Ф.Шукуров Ҳозирги кунда махалламизда кўплаб хонадон эгалари йилига 5-10 минг дона кўчатни ички бозорга чиқараяпти. Бундан ҳам яхшигина даромад олаяпти. Энди аҳолимиз етиштирган маҳсулотини ўзи хоҳлаган нархда сотиши, керак бўлса, экспортга чиқариши мумкин бўлади. Бу эса бозорларимиз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлиши ва рақобат муҳити шаклланиши учун муҳит яратади.

9 — коп1ия.jpg

Шу куни тумандаги бошқа бир қатор томорқачилар хонадонларида ҳам маҳорат дарси шаклида тадбирлар ўтказилди. Яқинда кучга кирган “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонун юзасидан савол-жавоб ва баҳс-мунозаралар ўтказилди.

Ундан ташқари "Аёллар дафтарига" киритилган бир қатор хотин қизларга бевосита семинар давомида памидор ,булғор қалампири ва аччиқ қалампир кўчатлари ҳамда сабзавотларнинг уруғлари тарқатилди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...