Загрузка
Загрузка
Депутатлар  дронларни олиб кириш учун жазони енгиллаштирдилар. Буни бутунлай  бекор қилса бўлмайдими?
Жамият

Депутатлар дронларни олиб кириш учун жазони енгиллаштирдилар. Буни бутунлай бекор қилса бўлмайдими?

59
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари дронларни олиб кирувчи шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ўрнига маъмурий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқулладилар. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ҳужжатда мамлакат ҳудудида дронларни биринчи марта ноқонуний олиб кирган, топширган, сотиб олган, сақлаган ёки ишлатган шахслар учун жиноий жавобгарлик ўрнига маъмурий жавобгарликни белгилаш бўйича жиноий ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ушбу ҳуқуқбузарликларни такроран бузганлик учун жиноий жавобгарлик жазосини юмшатиш чоралари кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда дронларни олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланишни тўлиқ тақиқланган. Улардан фойдаланиш фақат рухсатномага эга бўлган айрим юридик шахсларга рухсат этилади.

2018 йил май ойидан бошлаб хорижий ижодий гуруҳлар томонидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видео материаллар тайёрлаш учун учувчисиз учиш аппаратлари, шу жумладан дронларни вақтинча олиб киришга рухсат берилди. 2019 йилдан бошлаб учувчисиз учиш аппаратларини ноқонуний олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Бу Жиноят кодексининг 244-4 — моддаси (мажбурий декларация билан транзитдан ташқари)да назарда тутилган

Учувчисиз учиш аппаратлари билан боғлиқ барча операциялар қатъий республика Мудофаа вазирлигининг рухсати билан амалга оширилиши керак.

Таҳририят томонидан   шарҳ ўрнига савол билан мурожаат қилмоқчимиз: нима учун дронларни олиб киришни тақиқлашни бутунлай бекор қилиш мумкин эмас? Ахир сунъий йўлдошлар берган тасвирлардан ташқари улар орқали яна қайси махфий суратларни кўриш мумкин?

Эслатиб ўтамиз, Тунис, Миср, Венесуэла, Ватикан, Шимолий Корея, Нигерия, Саудия Арабистони, Никарагуа, Озарбайжон, Бангладеш, Бруней, Баҳрайн каби давлатларда дронларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+