Депутатлар қоидабузарликларни камерада қайд этишда автомобиль эгасини эмас, ҳайдовчини жазолаш тўғрисидаги қонунни қабул қилмадилар
Жамият

Депутатлар қоидабузарликларни камерада қайд этишда автомобиль эгасини эмас, ҳайдовчини жазолаш тўғрисидаги қонунни қабул қилмадилар

51

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қоидабузарликларни камерада қайд этишда автомобиль эгасини эмас, ҳайдовчини жазолаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси радган. Депутатларга “ибораларнинг ноаниқлиги” маъқул келмаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Қонун лойиҳаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг йўл ҳаракати соҳасини тартибга солувчи бир қатор моддаларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритишни таклиф қилган. Қизғин муҳокамалардан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото ва видеога ёзиб олишнинг автоматлаштирилган воситалари билан қайд этишда жазо тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини рад этишган.

Масалан, ҳозирги вақтда агар автомобиль томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш махсус автоматлаштирилган камералар ёрдамида аниқланса, автомобиль эгаси маъмурий жавобгарликка тортилмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 17-1-моддаси 1-қисмига "автомобиль эгаси" иборасидан сўнг "ёки ушбу транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий тартибда фойдаланган шахс" иборасини қўшиш таклиф қилинган.

Қонун лойиҳасининг ушбу нормаси депутатларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлган. Хусусан, фуқаролик кодекси ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда "фуқаролик-ҳуқуқий фойдаланиш" тушунчаси очиб берилмаган ва шунинг учун у қандай муносабатларни назарда тутишини аниқлаб бўлмайди.

Аммо ушбу меъёр доирасида у ёки бу шахсни маъмурий жавобгарликка тортишнинг аниқ тартиби белгиланмаганлиги депутатларнинг энг жиддий эътирозларига сабаб бўлган. Хусусан, депутатлар автомобиль эгасини ёки ушбу автомобилдан фойдаланаётган шахсни коррупция хавфи туфайли жавобгарликка тортиш билан боғлиқ қисмни муҳокама қилишда шубҳа билдиришган.

"Амалда, автомобиль эгасини ёки ушбу автомобилдан фойдаланадиган шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қоида фуқаролик-ҳуқуқий тартибда бошқача талқин қилиниши ва коррупцияга олиб келиши мумкин",- дея таъкидланмоқда Олий Мажлис баёнотида. 

Таъкидлаш керакки, қуйи палатанинг устувор вазифаларидан бири- қонун ҳужжатларида коррупция учун шароит яратадиган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиётида бошқача талқин қилиниши мумкин бўлган нормаларни аниқлаш ва бартараф қилишдир. Шунинг учун, масъул қўмитанинг қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилиш ва уни иккинчи ўқишгача қўшимча ишлаш таклифига қарамай, кўплаб депутатлар ушбу нормани талқин қилишда коррупуция ҳолатлари пайдо бўлиш хавфини таъкидлашган.

Овозлар етарли эмаслиги сабабли қонун лойиҳаси рад этилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...