Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Олий суди 2026 йил 10 январь ҳолатига кўра, мамлакат ҳудудида фаолияти тақиқланган диний экстремистик ва террористик мазмундаги интернет ресурсларининг янгиланган рўйхатини тасдиқлади.
Эндиликда ушбу рўйхатга киритилган канал ва сайтлардаги материалларни нафақат тарқатиш, балки сақлаш ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Олий суд ва ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги шубҳали контентлардан огоҳ бўлишга чақирмоқда.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, экстремистик материалларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш оғир жиноят ҳисобланиб, узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутади. "Билмасдан аъзо бўлиб қолдим" ёки "шунчаки қизиқиш учун сақлагандим" каби важлар жавобгарликдан озод қилмайди.

Изоҳлар мавжуд емас