Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Уммонда Ўзбекистон фуқароси гиёҳванд эр томонидан оилавий зўравонликка учраган.
Аёл ва унинг ёш болалари уй тутқунлигидан чиқиб, ватанига қайтишида ўзбекистонлик дипломатлар ёрдам берди.
"Дунё" хабарига кўра, Бухоро вилоятида туғилган қиз Ўзбекистоннинг Уммондаги элчихонасига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, у 2019 йилдан бери Ал-Бурайми шаҳрида келиб чиқиши эронлик бўлган, фуқаролиги бўлмаган эркак билан турмуш қурган.
Оилада икки нафар фарзанд туғилган, бироқ ҳужжатлари йўқлиги сабабли аёл уларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштира олмаган. Турмуш ўртоғи гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиб, унга ва болаларига зўравонлик қилганида вазият янада оғирлашган. Уни уйга қамаб қўйган.
Элчихона ходимлари Ал-Бураймига бориб, болали аёлни қутқариб, Маскатга олиб келишди. Уларга ватандошларидан бири вақтинчалик бошпана берган. Дипломатик миссия, Уммон давлат органлари ва "Ватандошлар" жамоат фонди кўмагида болаларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва ватанга қайтиш учун ҳужжатлар берилди.
Оила 18 июнь куни Ўзбекистонга қайтди. Авиачипталар фонд, Ўзбекистон Миграция агентлиги ва ҳомийлар томонидан тўлиқ қоплаб берилди.
Эслатиб ўтамиз, май ойида дипломатлар оилавий зўравонликни бошдан кечирган болали аёлга Россиядан Ўзбекистонга қайтишга ёрдам берган эди.
Изоҳлар мавжуд емас