Загрузка
Загрузка
Эҳтиёт бўлинг. Ўзбекистонда кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олганларни алдашнинг янги усули пайдо бўлган
Жамият

Эҳтиёт бўлинг. Ўзбекистонда кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олганларни алдашнинг янги усули пайдо бўлган

2592
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олганлар тобора муаммоларга дуч келишмоқда. Айримлар шартномага кўра пулни тўлаган бўлсада, ўз вақтида уйга кира олмасдан,   йиллар давомида қурилиш якунланишини кутишга мажбур. Бошқа бировлар эса узоқ кутилган уйга кўчиб ўтиб, оддий сантехника ва ойна, бир урса тушиб кетадиган деворлар ва яна кўплаб камчиликларга кўз юммоқда. Яқинда харидорларни   алдашнинг янгича усули пайдо бўлган. Бу ҳақида “Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Биз айтмоқчи бўлган воқеа қуйидагича бошланган. 2020 йилда бир оила 339.9 миллион сўм тўлаб, янги қурилган кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олган,   уйни таъмирлаган ва кўчиб ўтган. Ҳаммаси яхшию, лекин қурувчи уй кадастрини бериш масаласини чўзиб юрган.  

Қолаверса,   мазкур қўп қаватли уйдаги 14та хонадон, жумладан юқорида тилган олинган оилага тегишли бўлган квартира ҳам   сотувга қўйилганлиги аниқланган. Хохлаган киши бу квартираларни сотиб олиши мумкин экан.  

Маълум бўлишича, қурувчи банкдан кредит олган бўлиб, уни қайтара олмаган.   Ҳисоб-китоб қилиш учун қурувчи қарз эвазига квартиралар, жумладан сотилганларини ҳам банкка топширган.

Квартираларда катта пул тўлаб одамлар яшаётгани банкни умуман қизиқтирмайди. Биргина қурувчининг “бахти чопган” - харидорлардан ҳам пулни олган, банк билан ҳам муаммони ҳал қилган. Одамларнинг қайғуси унга бегона.

Уйга кўчиб ўтганлар боши берк кўчага кириб қолган. Турли идораларга мурожаат қилишган бўлсада, ҳозирча натижа йўқ. Кўплаб фойдаланувчиларнинг ёзишича, кадастр бўлмаса – демак квартира ҳам йўқ. Қонун бўйича улар чорасиз. Йиллар давомида пули бўлмаган қурувчи билан судлашиш ҳам самарасиз иш.

Хуллас, янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олишда эҳтиёт бўлинг. Бундай виждонсизликдан ҳеч ким ҳимояланмаган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...