Загрузка
Загрузка
"Электр энергетикаси тўғрисида" ги қонун электр энергияси бозорининг регулятори ва иштирокчиларини  белгилаб берган
Жамият

"Электр энергетикаси тўғрисида" ги қонун электр энергияси бозорининг регулятори ва иштирокчиларини белгилаб берган

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Президент электр энергетикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи "Электр энергетикаси тўғрисида"ги қонунни имзолаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Қонунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси электр энергетикаси соҳасида махсус ваколатли давлат органи саналган Энергетика вазирлиги орқали электр энергетикаси соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди. 

Шунингдек, энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият идоралари давлат томонидан тартибга солиш идоралари этиб белгиланган.

Қонун асосида қуйидагилар электр энергияси бозорининг иштирокчиларидир:

  • электр энергияси бозори оператори;

  • ишлаб чиқарувчи;

  • электр энергиясини сақлаш тизими оператори;

  • узатиш тизими оператори;

  • марказий харид қилувчи;

  • трейдер;

  • тақсимлаш тизими оператори;

  • таъминотчи;

  • истеъмолчи.

Тарифлар ва тўловларни белгилаш услубияти ҳамда унинг асосида тартибга солинадиган тарифлар ва тўловлар энергетика бозори регулятори томонидан белгиланади .

Қабул қилинган тарифлар ва тўловлар кучга киришидан камида 15 беш кун олдин эълон қилинади. Ҳеч қандай тариф ёки тўлов орқага қайтиш кучига эга эмас.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Эслатиб ўтамизки, 6 йилдан сўнг Ўзбекистон ортиқча электр энергиясини Европага экспорт қила бошлайди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...