Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Замонавий тиббиётни фармацевтикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боис келгуси йилдан Тиббиёт ходимлари куни Ўзбекистонда Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни сифатида нишонланади.
Президент бу ташаббусни 10 ноябрь куни Тошкент давлат тиббиёт университетида соҳа вакиллари билан учрашувда илгари сурган эди.
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, бу қадам шифокор ва фармацевтларга илмий иш олиб бориш, даволаш ва профилактиканинг илғор усулларини ўзлаштириш учун рағбат ва куч беради.
Эслатиб ўтамиз, президент касб байрами муносабати билан шифокорларга йўллаган табригида мамлакатда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшдан 75,1 ёшга ошгани, оналар ва гўдаклар ўлими кўрсаткичлари пасайишида шифокорларнинг ҳиссаси борлигини таъкидлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Президент қарорига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган шифокор ва тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилади. Бу чора-тадбирлар доирасида энг яхши шифокорлар ва муассасаларга бир марталик 500 миллион сўмгача мукофот пул маблағи ажратилади.

Изоҳлар мавжуд емас