Загрузка
Загрузка
Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда газ қазиб олишда гидроёриш усулидан фойдаланилаётганлигини таъкидлади. Бутун дунё бўйлаб экологлар бунга қарши чиқишмоқда
Жамият

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда газ қазиб олишда гидроёриш усулидан фойдаланилаётганлигини таъкидлади. Бутун дунё бўйлаб экологлар бунга қарши чиқишмоқда

1342
Загрузка

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz.Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда газ қазиб олишда гидроёриш (фрекинг) усулидан фойдаланилаётганлигини таъкидлади. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.

Вазирликнинг маълум қилишича: “ERIELL Group компанияси гидравлик ёриш усулини қўллаш бўйича ишларни олиб бормоқда. Бунда жаҳоннинг етакчи ҳамкор компаниялари билан биргаликда экологик тадбирлар мажмуи ҳам амалга оширилмоқда”.

Энергетика вазирлигининг маълумотига кўра, компания қатламни гидроёришда “суюқликнинг ерга ва ер ости сув муҳитига кириб бориши эҳтимоли”ни ҳисобга олмоқда. Шу муносабат билан ERIELL томонидан Америкалик Halliburton International GmbH и Weatherford International Ltd ва Россиянинг “Газстрим”и билан биргаликда олиб борилаётган махсус дастур ишлаб чиқилган.

“Бундай ҳамкорлик туфайли Ўзбекистонда илк бор кам ўтказувчи қатламлар ва горизонал устуни 1000 метр бўлган айрим қудуқларда қатламни кўп босқичли гидроёришлари бажарилади. Ҳар қайси қатламда гидроёришнинг 10тагача босқичи амалга оширилади”, - дея мақтанишди вазирлик вакиллари.

Шунингдек, ваъдаларга қараганда, “нефть ва газ қазиб олиш соҳасидаги инновацион ечимлар унинг самарадорлигини 4-5 баробар ошириб, экологияга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди”.

Шу ўринда гидроёриш усули ёрдамида газ қазиб олиш сайёрамизнинг келажагига бефарқ бўлмаган кўпгина эколог ва сиёсатчиларни катта ташвишга солмоқда. Европанинг бир қатор давлат ва минтақалари усулнинг экология учун хавфлилигини инобатга олган ҳолда, унинг қўлланилишига вақтинчалик мораторий эълон қилишган.

Хавфли томони нимада

Гидроёришни ўтказиш пайтида қудуққа махсус аралашма жойлаштирилади. Одатда бу аралашманинг 99 фоизи сув ва тупроқдан иборат бўлади. Аралашма қаттиқ босим остида тоғнинг табиий қисмига 1000 метрдан 5000 метргача бўлган чуқурликка узатилади. Тупроқ пастга тушиб, юзага келган ёриқликларни очиқ сақлашга кўмаклашиши лозим. Бу ёриқликлардан кейинчалик газ юқорига қараб чиқади. Тупроқ сувнинг тагига чўкмаслиги учун аралашмага кимёвий реагентлар қўшилади. Улар ўз навбатида бир хил ва қуюқ суюкликни ҳосил қилади.

Мазкур кимёвий “коктейль” ер ости сувларини заҳарлаши мумкинлиги экологларни жиддий ташвишга солмоқда. Реагентлар бўлмаса ҳам, бу заҳарлашни табиий газнинг ўзи бажариши мумкин.

2010 йилда АҚШда фрекингнинг салбий оқибатлари бўйича суратга олинган ҳужжатли фильм шов-шувга сабаб бўлган эди: фильмда крандан оқаётган сув метан билан шу даражада ифлосланганки, уни осонликча ёндириб юбориш мумкин эди. Бундан ташқари, фрекинг зилзилага сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар мавжуд.

Яқинда бу борада АҚШ президентлигига номзодлар ҳам бунга муносабат билдиришди. Масалан, сенатор Камала Харрис “Шубҳасиз, мен фрекингни таъқиқлаш тарафдориман”, - деб айтди.

Ўз ўрнида сенатор Берни Сандерс ҳам унинг фикрига қўшилиб, “Иқлимий инқирознинг олдини олиш бўйича ҳар қандай таклиф давлат миқёси ва хусусий ерларда фрекингни тўлиқ таъқиқланишидан иборат бўлиши даркор”, - деди. Шунингдек сенатор “Биз Оқ уйга кириб борганимизда, ёқилғи қазиб олиш, хусусан фрекинг даврига нуқта қўямиз”, - деб қўшимча қилди. Сенатор   Элизабет Уоррен ҳам фрекингни таъқиқлаш бўйича билдирилган фикрларга қўшилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+