Эрон осмони ёпилгач, Тошкентдан ва ортга бир қатор рейслар бекор қилинди
Жамият

Эрон осмони ёпилгач, Тошкентдан ва ортга бир қатор рейслар бекор қилинди

24

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz Эрон ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилиши муносабати билан унинг ҳудудидан ўтувчи бир нечта халқаро рейслар бекор қилинди.

Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди. Компания маълумотларига кўра, қуйидаги рейслар бекор қилинган:

FlyDubai (FZ-1945 / FZ-1946 рейслари) Дубай - Тошкент - Дубай йўналиши бўйича

Air Arabia (G9-270 / G9-271 рейслари) Шаржа - Тошкент - Шаржа йўналиши бўйича

Asia Union (7Q-141/7Q-142) Тошкент - Мадина - Тошкент йўналиши бўйича

Шу куни аввалроқ худди шундай йўналишларда ҳаракатланаётган бир нечта ҳаво кемалари йўналишни ўзгартириб, захира аэродромларга, жумладан, Тошкентга қўнишга мажбур бўлганди.

"Uzbekistan Airports"да таъкидланишича, бекор қилиш қарори йўловчилар ва экипажлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Парвозларни тиклаш авиация маъмурларининг кейинги буйруқлари ва минтақадаги вазиятнинг ривожланишига боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, 13 июнга ўтар кечаси Исроил "Rising Lion" деб номланган операция доирасида Эрондаги ҳарбий ва ядровий обектларга бир қатор ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Ҳужум нишонлари Натанздаги ядровий марказ ва Исфаҳондаги ишлаб чиқариш, Теҳрондаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси штаб-квартираси, шунингдек, ҳарбий ва турар-жой объектлари бўлган. Ҳаммаси бўлиб олтита портлаш содир бўлди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...