Загрузка
Загрузка
Эшиклар саройдагидек, ичи молхона. Варламов ўзбек поездларидаги  люкс ваконларни танқид остига олган. Темирйўлчилар сервисни  яхшилашни ваъда қилишган
Жамият

Эшиклар саройдагидек, ичи молхона. Варламов ўзбек поездларидаги люкс ваконларни танқид остига олган. Темирйўлчилар сервисни яхшилашни ваъда қилишган

1208
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиялик таниқли блогер Илья Варламов ўзбек поездларидаги люкс вагонларини танқид остига олиб, “Эшиклар саройдагидек, ичи молхона”, - дея таърифлаган. Мухбиримиз хабар беришича, темирйўлчилар сервисни яхшилашни ваъда қилишган.

Варламовнинг ўз роликида айтишича, ўзбек люксида “бирор нарса яхши эмас”. Унинг сўзларига кўра, купедаги деразанинг ойнасига скотч ёпиштирилган, унда моғор пайдо бўлган. Шунингдек, чойшаблар тоза бўлсада, кулранг бўлиб қолган. Бу дегани – чойшаб кўп маротаба ювилган. Ёстиқлар расво, қора сочлардан тозаланмаган.

“Бу ердаги стол- жуда ифлос, газета билан ёпиб қўйилган. Сув йўқ. Душ кабинаси ёпиқ, ҳожатхонага қараб бўлмайди. Уни ўтган йили тозалашганга ўхшайди”, - деди блогер

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi”нинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилган.  

"Вагонда кўрсатилган камчиликлар туфайли, ўша куни навбатчи бўлган кондукторлар ва поезд бошлиғига нисбатан қатъий интизомий чоралар кўрилди. Шунингдек, уларга йўловчи поездларида хизмат кўрсатиш ва сервис қоидалари ҳақида қайта кўрсатма берилди. Ҳозирда ташкил этилган ишчи гуруҳ барча йўналишларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини текшириш мақсадида қўшимча тадбирларни бошлади", – дея таъкидлади компания.

Бундан ташқари, Варламов видеода чипта нархи 100 доллардан ошганини айтган. Бунга жавобан темирйўлчилар блогер бу ҳақиқатни бўрттириб кўрсатганини таъкидладилар. Аслида чипта нархи атиги 385 минг сўм (34 доллар)ни ташкил қилади.

"Видеода кўрсатилган чиптанинг нархи 100 доллардан ошиши ҳақиқатга тўғри келмайди. Йўловчи ушбу йўналиш учун чиптани РЖД (Россия) веб-сайтида электрон шаклда расмийлаштирган ва унинг нархи 4213,9 рублни ташкил этади. Ушбу вагон люкс тоифасига киради, 4 та купега эга ва фақат 8 йўловчига хизмат кўрсатади. Ушбу йўналиш учун чипта нархи 385 980 сўмни ташкил этади", - дея таъкидлади компания.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+