Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзини СЭС, ёнғин ўчириш ва МЧС ходимлари деб таништираётган ва ўз хизматларини мажбуран тиқиштириб, ўзбекистонликларни алдаётган хусусий компаниялар вакиллари тобора фаоллашмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Тошкентликларнинг хонадонига бориб, товар ва хизматларини мажбуран тиқиштираётган шахслар тўғрисидаги хабарлар дам олиш кунлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Ўлар ўзларини газчи, ёнғин хавфсизлиги ходими, МЧС вакили деб таништиради. Хусусан, бу каби ходимлар ўзларини давлат ташкилоти ёки расмий коммунал хизмати вакили деб айтиши айниқса хавотирлидир. Бундан ташқари, ҳашаротларга қарши дори таклиф қилаётган “СЭС вакиллари” ҳам асабга тегади”, - дея маълум қилмоқда “Истеъмолчи.уз”ҳамжамияти.
Бўлган воқеа
Шуниси қизиқки, бу каби шахслар ички ишлар ходимларининг қўлига тушсада, уларга ҳеч қандай эътироз билдириб бўлмайди. Шундай воқелардан бири ҳақида NeMolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко айтиб берди.
“Эшиқ тақиллаганидан бирдан уйғониб кетдим. Эшик ёнида турган аёл СЭСдан эканлиги, маҳалла билан биргаликда хонадонларни айланиб чиқаётганини айтди. Эшикни очдим, у гувоҳномасини кўрсатди, лекин ўқиб ўтирмадим. У жуда тез гапирди, фақат “ фуқаролар ариза ёзган”, “зудлик билан ишлов бериш”, “сичқонлар”, “64 минг” деган гапларини тушундим холос. 64 минг сўм деганида ўзимга келдим. Унгача аёл квитанцияларни чиқарди”, -дея ёзмоқда Матвиенко.
Фирибгар билан суҳбат шундай ўтган:
Мен сўрадим:
– Ҳозир тўлаш керакми? Нақдми?
– Ҳа ҳозир. Нақдда. Мана квитанция.
Уларнинг фирибгар эканини тушуниб, дедим:
– Бўлмаса маҳалла қўмитаси раиси Замира-опа (ёдимга тушган тасодифий исмни айтдим)дан пул олинг, у кишида бор. Танийсиз ҳа?
У жавоб қайтарди:
– Ааа... яхши.
Шундан кейин кетди.
“102га қўнғироқ қилдим ва ариза бердим. Тўққиз дақиқа ўтгач, ИИБ ходими етиб келди. Кўчага чиқсам, участка инспектори кутиб турган экан. Тушунтириш хати ёздим. Тушликдан сўнг ИИБга бордим. Қарасам, у ерда тўртта аёл, жумладан менинг уйимга келгани ҳам ўтирган экан. Аниқланишича, улар СЭСдан эмас, хусусий дезинфекция фирмасидан келган экан. Айтишларича, фуқаролар ҳокимликка ариза ёзган эмиш, лекин ариза кимнинг қўлида эканлигини айта олмади. Ҳеч қандай ариза йўқлиги шундай ҳам аён. Яъни, улар атайин мени алдаган. Бироқ, уларга пул бермаганим боис, жиноят таркиби ҳам йўқ экан”, -деди Матвиенко.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, фирибгарларни ушламоқчи бўлсангиз, аввал пул бериб, кейин 102га қўнғироқ қилиш керак.
“Мен бу ишга ярим кунимни сарфладим. Натижа –ноль. Вақтим кетди холос”, -дея якун ясади Матвиенко.
Ўзбекистонликларнинг фикри
Бу каби фирибгарликка дуч келган кўплаб ўзбекистонликларнинг фикрича, уйма-уй юрадиганларни қонуний тартибга солиш керак, ахир бу тўлақонли савдо ҳисобланди. Бундай сотувчилар мажбуран товар ёки хизматни сотиб олишга ундайди. Алданган кишилар сони эса ортиб бормоқда.
Масалан, товар ёки хизматларнни уйма-уй юриб таклиф қилиш учун пуллик рухатнома жорий қилиш ёки тўлиқ маълумотни ўзида акс этган ва фуқароларга тақдим қилиш мажбурий ҳисобланган ягона ҳужжат шаклини ишлаб чиқиш керакдир.
Изоҳлар мавжуд емас