Загрузка
Загрузка
Фақат Люксембургда арзонроқ экан. Тошкент дунё пойтахтлари орасида жамоат транспортида арзон йўл ҳақи бўйича етакчилик қилмоқда
Жамият

Фақат Люксембургда арзонроқ экан. Тошкент дунё пойтахтлари орасида жамоат транспортида арзон йўл ҳақи бўйича етакчилик қилмоқда

81
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда жамоат транспортида йўл ҳақи Люксембургдаги транспортда бепул юриш мумкинлигини ҳисобга олмаганда, дунё пойтахтлари орасида арзонлиги бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Москва ва Бокуда кира ҳақи бироз қимматроқ. Энг қиммат йўл ҳаққи Женевада – бизнинг пулга ўтказсак, у 50 минг сўмни ташкил этаркан. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Тошшаҳартрансхизмат" Тошкентда жамоат транспорти учун ойлик харажатлар улушини ҳисоблаб чиққан. Маълум бўлишича, 25 кунлик транспорт харажатлари пойтахтдаги номинал ўртача иш ҳақининг 1,42 фоизини ташкил қилади. Бу бошқа шаҳарлар орасида энг паст кўрсаткич.

eb1b38795c66e3f5db682 копия.png

Таъкидлаш керакки, жамоат транспортида саёҳат қилиш имконияти, биринчи навбатда, ушбу соҳага кўплаб дотациялар берилиши билан изоҳланади. Шаҳар бюджети маълумотларига кўра, бу йил пойтахт жамоат транспортини субсидиялаш учун 1 триллион сўм, метрополитен тарифлари чекланганлиги оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун эса 575,7 миллиард сўм ажратилган. 1,57 триллион сўмлик субсидияларнинг умумий миқдори 2023-йилдаги соҳа субсидиясидан 4,2 баравар кўпдир.

5215251c49b151b50f8b3 копия.png

Эслатиб ўтамизки, 2023 йилда автобусларда ташилган йўловчилар сони 83 фоизга ошган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...