Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Республикада "Зилзилага тайёргарлик кўриш ҳафталиги" бошланди. Тадбир аҳолини табиий офатларда қандай ҳаракат қилиш кераклиги тўғрисида хабардор қилиш учун ўтказилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, “Зилзилага тайёргарлик кўриш ҳафталиги” жорий йилнинг 7 июнида якунланади. Ҳафта давомида маҳаллаларда, ўқув юртларида, корхона ва ташкилотларда республика аҳолисини зилзилаларга тайёрлаш бўйича тренинглар ўтказилади.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда кўп қаватли бинолар қурилиши устидан назоратни кучайтириш ва сейсмик ҳимояни ошириш бўйича чора-тадбирлар ҳам амалга оширилади. Бундан ташқари, мамлакатда кучли зилзилаларда қутқарув ишлари учун кўнгиллилар отрядлари шакллантирила бошлайди.
Жорий йилнинг охирига бориб, Ўзбекистонда кучли зилзилалар ҳақида миллий огоҳлантириш тизимини ишга тушириш режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас