Загрузка
Загрузка
Футзал бўйича жаҳон чемпионатидаги мухлисларга темир йўл чипталарига чегирмалар ва метрода бепул юриш имконияти берилади
Жамият

Футзал бўйича жаҳон чемпионатидаги мухлисларга темир йўл чипталарига чегирмалар ва метрода бепул юриш имконияти берилади

79
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати ўтказилаётган вақтда барча аккредитациядан ўтган шахслар, шунингдек мухлислар темир йўл чипталарига 50 фоиз чегирма ҳамда автобус ва метродан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўзбекистон президенти 28 май куни тегишли фармонни имзолаган.

Мусобақа шу йилнинг кузида 14 сентябрдан 6 октябргача Андижон, Бухоро ва Тошкентда бўлиб ўтади.

Тадбир учун махсус онлайн платформа ишлаб чиқилади, у аккредитациядан ўтган шахсларни аниқлайди ва QR –кодлар ёрдамида чипталарни рўйхатдан ўтказиш ва текширишни амалга оширади.

2024 йил август-октябр ойларида тадбирга аккредитациядан ўтган шахслар, шунингдек, чемпионат ўйинларига чипталари бўлган хорижий ва маҳаллий мухлислар учун темир йўл чипталарига 50 фоиз чегирма жорий этилади. Бундан ташқари, улар жамоат транспорти – автобуслар ва метролардан бепул фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамизуи, 26 май куни Самарқанддаги Регистон майдонида футзал бўйича бўлажак жаҳон чемпионати қуръа ташланди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...