Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Германиянинг нуфузли Роберт Кох институтининг тажрибали мутахассисларидан иборат тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда юртимиз шифокорларига яқиндан кўмак бериш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонда бўлиб туришибди. Ушбу делегация раҳбари Геральд Рипбергернинг юртимиздаги пандемик вазият борасидаги фикрлари билан қизиқдик:
— Ўзбекистонга келган биринчи делегациямиз кўпроқ бу ердаги вазият билан танишишга эътибор берган бўлса, биз (иккинчи делегация вакиллари) тиббиёт тизимини бошқариш соҳасида ҳамкорлик олиб бориш йўналишида аниқ дастурлар билан келдик.
Бир ҳафта давомида қатор тиббиёт муассасаларида бўлдик. Шунингдек, коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослаштирилган шифохоналар фаолияти билан ҳам танишдик. Тиббиёт ходимларининг “COVID-19”га қарши кураш бўйича олиб бораётган ишларини кузатиб, таҳлил қилмоқдамиз. Тўғриси, бу ерда кўрганларимиз бизни ҳайратга ҳам солди.
Коронавирусга қарши кураш чораларига давлат даражасида эътибор берилиши, вируснинг тарқалишини бирмунча жиловлай олишга имкон берганига гувоҳ бўлдик. Инфекцияга чалинган беморларни даволаш стандартлари ва протоколнинг охирги — еттинчи нашрини ҳам кўздан кечирдик. Айрим жиҳатларни инобатга олмаганда, Германияда “COVID-19” билан касалланганларни даволаш протоколининг охирги нашридан фарқ қилмайди.
Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг тажрибаси шундай мураккаб вазиятда ҳалқаро ҳамкорликнинг ўрни беқиёс эканини исботламоқда. Ушбу касалликни даволаш бўйича йиққан бир неча ойлик тажрибамизни бўлишиб биз биргаликда ҳаракат қилишимиз жуда муҳим.
Шошилинч тиббий хизмат соҳаси вакили сифатида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази билан танишишга қизиққанимда унинг биносининг конструкцияси, архитектураси, реанимация бўлимларининг тузилиши Германиянинг клиникаларига ўхшаб кетишини сездим. Суриштирсам, ушбу марказ немис модели бўйича қурилган экан. Бу ерда кўрсатилаётган хизмат даражаси ҳам юқори экани бизни қувонтирди.
Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга коронавирус инфекцияси билан касалланган, реанимация бўлимларида сунъий нафас бериш аппаратида ётган беморларнинг қон таҳлиллари натижаларини уч дақиқа давомида чиқариб берувчи 5 дона мобил техникани тақдим этдик. Бу ускуна ёрдамида шифокорларингиз беморларга янада тезкор тиббий ёрдам бера оладилар, деган умиддамиз.

Изоҳлар мавжуд емас