Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Куз мавсумининг муҳим мавзуси бўлган гриппга қарши эмлаш ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги бош мутахассиси Дилором ТУРСУНОВА билан суҳбатлашдик.
— Айтинг-чи, гриппга қарши вакцинанинг аҳамияти нимада ва эмлаш жараёни қачондан бошланади?
— Куз-қиш фаслида респиратор инфекцияли касалликлар кўп учрайди. Улардан бутун дунёда кенг тарқалгани эса мавсумий грипп ҳисобланади. Грипп – юқумли касалликлар сирасига киргани учун бу мавсумда хавфлилик даражаси ортади. Статистик маълумотларга кўра, эмлашдан сўнг касалликка чалиниш хавфи 70-90 фоизга камаяди.
Вакцина марказларида аллақачон гриппга қарши эмлаш ишлари бошлаб юборилган. Аксарият инсонлар бутун дунёга хавф солиб турган коронавирус инфекциясини енгил ўтказиш учун ҳам мавсумий грипп учун эмлатишни ихтиёр этишган. Юртимизда ҳам гриппга қарши эмлатаётганлар йилдан йилга кўпайиб бормоқда.
— Гриппга қарши эмлаш неча ёшдан ва кимларга белгиланади? Ҳомиладор аёллар, чақалоқ ва кекса ёшли инсонлар ҳам бу тиббий хизматдан фойдаланиши мумкинми?
— Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами гриппга қарши вакциналар билан бепул эмланади. Жумладан, «Мурувват» ва «Саховат» уйларида яшовчилар, меҳрибонлик ва гўдаклар уйларининг тарбияланувчилари бепул эмланади. Аҳолининг бошқа вакиллари эса ўз ҳисобидан, ташкилот ходимлари эса ўша идора маблағларидан хусусий эмлаш марказлари орқали вакцина олишлари мумкин.
Ҳомиладор аёллар, нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар, 60 ёшдан ошган шахслар ва 6 ойликдан бошлаб болалар ҳам бемалол мавсумий гриппга қарши эмланиши мумкин.
Умуман олганда, гриппга қарши вакцинасия қилишга қарши кўрсатмалар йўқ, яъни бу эмлаш тури ҳаммага қилиниши мумкин. Аммо шунга қарамай, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиб, организмнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганган ҳолда вакцина олиш лозим.
— Айтишларича, гриппга қарши вакцина пневмониядан ҳам ҳимоя қиларкан...
— Грипп ўз вақтида самарали даволанмаса, организмда асоратлар қолдириши мумкин. Пневмония — гриппнинг энг кучли салбий таъсирларидан бири ҳисобланади. Гриппга қарши эмланганлар бевосита пневмониядан ҳам ҳимояланган бўлади.
Вакцина олганлар гриппга 100 фоиз чалинмайди, деб ҳеч ким кафолат бермайди. Аммо гриппга қарши вакцина йўриқномасида 98 фоиз ҳимоя қилиши кўрсатилган.
— Гриппга қарши вакцинани қаердан олиш мумкин ва қаерда ишлаб чиқарилган вакциналарни танлаган маъқул?
— Аҳолимиз юртимиздаги мавжуд вакциналарнинг сифатига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Негаки, четдан олиб кирилаётган ҳар бир вакцина сифати ва самарадорлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли муассасаси томонидан текширилиб, амалиётга жорий қилишга рухсат берилади. Махсус ташкил қилинган эмлаш марказларига борган ҳолатда эмланиш мумкин.
Юртимизга турли давлатларда ишлаб чиқилган вакциналар олиб келинади. Самарадорлиги энг юқори бўлган вакциналар Нидерландия, Германия, Хитой, Ҳиндистон, Россия Федерацияси томонидан ишлаб чиқарилади. Вакцина қабул қилаётганда ҳар бир фуқаро ўз хоҳишига кўра турли давлатда ишлаб чиқилган вакцинадан бирини танлайди.
— Вакцинадан кейин қанча вақтда организмда гриппга қарши иммунитет пайдо бўлади?
— Ҳамма вакциналар каби мавсумий гриппга қарши вакцина ҳам организмда 15 кун ичида микробларга қарши иммунитет ишлаб чиқади. Таъсир кучи 1 йилга етади. Эмлашдан олдин шифокор томонидан албатта эмланувчи шахснинг умумий саломатлиги текширилиб, шунга кўра вакцинасия қилиш-қилмаслик белгиланади. Яъни, эмланадиган киши шамоллаш, нафас олиш йўллари яллиғланиши каби касалликлардан тамоман соғлом бўлиши керак. Шунингдек, вакцина таркибидаги компонентларга нисбатан аллергик таъсирчанлик даражаси ҳам текширилади.

Изоҳлар мавжуд емас