Загрузка
Загрузка
Губкин номидаги университетнинг Тошкентдаги филиали Meduzaнинг ташвиқот ҳақидаги хабарини рад этди
Жамият

Губкин номидаги университетнинг Тошкентдаги филиали Meduzaнинг ташвиқот ҳақидаги хабарини рад этди

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиали Россия-Украина можароси билан боғлиқ тарғибот маърузалари ўтказилгани ҳақидаги маълумотни инкор этган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда филиал талабаси томонидан ёзилган аноним мурожаат тарқалган эди. Бу гаплар кейинроқ Meduza интернет-нашри томонидан эълон қилинди.

Талабага мансуб бўлган хатда шундай дейилган:

"Энди ҳар ҳафта университетда бизга маърузалар ўқишади, уларда кекса авлод вакили махсус ҳарбий операция ва "РФнинг жасур қўшинлари" ҳақида сўзлаб беради. Мен ҳали ҳам дин ишлари бўйича марказ ходимининг гапини эслайман: "Мен қадимги православ рус маданиятининг ташувчиси сифатида Россия қўшинлари шайтонийларга қарши курашаётганини таъкидлайман". Бу бемаънилик. Украинадаги урушга биз - мустақил Ўзбекистон ёшлари қандай алоқамиз бор?"

Мақола чиққанидан сўнг, филиал маъмурияти томонидан ички текширув бошланган. Хизмат текшируви давомида хатда кўрсатилган шахс филиал талабаси эмаслиги, сиёсий маърузалар ўқилганлиги ҳақидаги маълумотлар асоссиз эканлиги маълум бўлган.

"Филиалда ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режаси ва фан дастурлари билан қатъий тартибга солинади. Маъруза ва семинарлар таълим стандартларига мувофиқ ўтказилади ва фақат талабаларнинг касбий ривожланишига қаратилган", - дейилмоқда маъмурият хабарида.

ОТМ вакиллари филиал ОАВ билан ҳамкорлик учун очиқ эканини таъкидлаб, журналистлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини фақат расмий манбаларга таяниб, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирмоқда.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...