Humans устидан тергов бошланди: Марказий банк материалларни ИИББга топширди, Самарқандда эса фуқарога пуллари қайтарилди
Жамият

Humans устидан тергов бошланди: Марказий банк материалларни ИИББга топширди, Самарқандда эса фуқарога пуллари қайтарилди

54

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Марказий банки Humans компаниясига тўлов хизматлари кўрсатувчи Octagram (Paylov) фаолиятини ўрганиб, текширув давомида аниқланган материалларни Тошкент шаҳар ИИББга тақдим этди.

Марказий банк ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган текширув натижаларига ҳуқуқий баҳо бериш учун материаллар ички ишлар органларига юборилган. Айни пайтда Humans билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилмоқда. Регулятор мазкур ҳолатдан жабр кўрган фуқароларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга чақирган.

Худди шундай ҳолатлардан бири Самарқанд вилоятида кузатилган. Бир истеъмолчи Рақобат бошқармасига мурожаат қилиб, Humans компанияси тақдим этган "Visa" банк картасидан 18 миллион 798 минг сўм маблағ унинг розилигисиз телефон сим-картаси ҳисобига ўтказиб юборилганини маълум қилган.

Ўрганишлар натижасида фуқаронинг эътирози асосли деб топилган. Рақобат бошқармасининг аралашуви билан Humans компанияси қарийб 19 миллион сўм маблағни фуқарога тўлиқ қайтариб берган. Шунингдек, компанияга келгусида истеъмолчилар ҳуқуқларини бузмаслик бўйича қатъий тушунтириш берилган.

Аввалроқ Humans пул ечиб олишлардаги муаммо айнан Paylov ҳамкор хизматининг техник контуридаги заифлик билан боғлиқлигини таъкидлаганди. Ўз навбатида, Paylov ўз тизимининг заифлиги ҳақидаги айбловларни рад этган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...