Humo Air яқин орада бекор қилинган рейслар учун йўловчиларга пулни қайтариб бериши  лозим
Жамият

Humo Air яқин орада бекор қилинган рейслар учун йўловчиларга пулни қайтариб бериши лозим

34

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Humo Air лоукостерига бекор қилинган рейсларга авиачипталар учун пулларнинг қайтарилишини тезлаштириш топширилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Ўзавиация" агентлигида Ўзбекистон авиакомпаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган. Бу ерда, хусусан, Humo Air авиакомпанияси рейларининг бекор қилиниши билан боғлиқ масала муҳокама қилинган.

Тошкент авиация транспорт прокурори Шерзод Мамажонов Humo Airдан чипта сотиб олган йўловчилардан прокуратурага кўплаб шикоятлар келиб тушганини маълум қилган. Одамлар авиакомпаниянинг ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ва нақд пулни қайтариб беришни кечиктирганидан шикоят қилишмоқда экан.

Йиғилиш якунлари бўйича Humo Air авиакомпаниясига юзага келган вазиятни тезроқ ҳал қилиш топширилган.

Бундан ташқари, бошқа авиакомпаниялар бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўришни, шунингдек, асоссиз сабабларга кўра парвозлар   кечикишини камайтириш сўралган.

Шунингдек, кутилмаган ҳолатларда уларга Транспорт вазирлиги, "Ўзавиация" агентлиги ва аэропортлар бўлинмалари билан ҳамкорликни кучайтириш тавсия этилган.

Эслатиб ўтамизки, Humo Air лоукостери жорий йилнинг мартидан апрелигача бўлган барча рейсларни бекор қилган. Ташувчи бир ой ичида чипталарни сотиб олганларга пулни қайтариб беришга ваъда қилганди.

Жами 284 та рейс бекор қилинган, кўплаб йўловчилар сотиб олинган чипталар учун пулларини қайтариб ололмаган. Шундай қилиб, авиакомпания "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 19 ва 21-моддалари талабларини бузган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...