Загрузка
Загрузка
Ички ишлар вазирлиги тизимидаги учта амалдор ўз лавозимларидан маҳрум бўлди
Жамият

Ички ишлар вазирлиги тизимидаги учта амалдор ўз лавозимларидан маҳрум бўлди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИВ Тезкор-қидирув департаменти жиноят қидирув хизмати бошлиғи Ахроржон Атхамов, Тошкент ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев, шунингдек, ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи Тимур Собиров ишдан бўшатилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Ахроржон Атхамов лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ҳам лавозимидан кетган.

Бундан ташқари, пойтахт ИИББ матбуот хизмати берган хабарга кўра, Тезкор-қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи Тимур Собиров ҳам ишдан бўшатилган.

Эслатиб ўтамизки, Мудофаа вазири лавозимини эгаллаган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ДХХ янги раҳбари этиб тайинланди. Шухрат Холмуҳамедов эса мамлакат Мудофаа вазири бўлди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...