Илиқ ва деярли ёғингарчиликсиз бўлади. Иш кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво прогнози
Жамият

Илиқ ва деярли ёғингарчиликсиз бўлади. Иш кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво прогнози

12

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Иш кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб илиқ ва деярли ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 23-28° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 сентябрь куннинг иккинчи ярмида ва 19 сентябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 17-18 сентябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 16 сентябрь кунлари 1-18 м/сгача   кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзонли бўлади. 16 сентябрь куни ҳарорат кечаси 12-17°, 17-18 сентябрь кунлари 10-15°, кундузи 25-30° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 сентябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 18 сентябрда 27-32°, 19 сентябрда 25-30° бўлади.

17 сентябрь куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

18 сентябрда ҳам ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 16 сентябрь кунлари 13-18 м/с гача   кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзонли бўлади. 16 -18 сентябрь кунлари ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 27-32° , 17 ва 19 сентябрда кечаси 10-15°, кундузи – 25-30° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16-19 сентябрда кечга томон Қашқадарё вилоятининг айрим жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

16 сентябрь кунлари 13-18 м/сгача   кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзонли бўлади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 27-32°, 19-20 сентябрь кунлари кечаси 13-18°, кундузи 27-32° бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, 16 сентябрь куни кундузи 27-32°, 17-20 сентябрда – 25-30° бўлади. 

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 16-17 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, 17 сентябрда баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин.

18 сентябрь куни ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 сентябрь кунлари 13-18 м/сгача   кучайиши мумкин.    

16-17 сентябрда кечаси ҳарорат 9-14°, 18 сентябрда – 6-11° бўлади. 16 ва 18 сентябрь кунлари кундузи 18-23 °, 17 сентябрда 12-17° бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

19-20 сентябрь кунлари ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 18-23° бўлади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...