Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзгидромет” жорий иш ҳафтасида кутилаётган об-ҳаво башорати билан ўртоқлашган. Бугун ва эртага Ўзбекистонда бироз булутли, илиқ ҳаво сақланиб туради, кундузи ҳарорат 11-13 даража атрофида илиқ бўлади.
Ҳафта ўртасидан республика бўйлаб булутлилик ошиши кутилмоқда, республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда 16-17 январь кунлари айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда қор бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-3даражага пасаяди.
Кечаси ва эрталаб айрим жойларда туман тушуши мумкин. Шарқдан шамол енгил ўртача тезликда эсади.
Шу кунларда Тошкентда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даража илиқ, 13-14 январь кунлари кундузи 11-13 даража илиқ, 15-17 январ кунлари эса 8-10 даража илиқ атрофида бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас