Загрузка
Загрузка
Иложсизлик қичқириғи: “Ҳаёт” ҳайвонлар қабулини тўхтатишга мажбур бўлмоқда
Жамият

Иложсизлик қичқириғи: “Ҳаёт” ҳайвонлар қабулини тўхтатишга мажбур бўлмоқда

85
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ҳаёт” бошпанаси асосчиси Ирода Маткаримованинг маълум қилишича, ҳокимликнинг қўллаб-қувватламаслиги боис, у ҳайвонларни бошпанага кабул қилишни тўхтатишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда мухбимириз хабар бермоқда.

Ироданинг сўзларига кўра, айни пайтда “Ҳаёт”   келишувга кўра Қибрай, Чирчиқ, Паркент, Бўстонлиқ ва Назарбекдан ҳайвонларни қабул қилмоқда.

“Мана беш йилдирки, биз Чирчиқдан итларни олаяпмиз, бироқ, шу йиллар давомида Ободонлаштириш бошқармаси ёки ҳокимлик томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган, бошқа бошқармалар ҳам ёрдам қўлини чўзмаган. Айни пайтда бошпананинг ҳолати яхши эмас, қарзга ботганмиз, янги бошпана қуришимиз керак,   таянадиган кишимиз йўқ ва шу боис, 2024 йил 1 январдан бошлаб бошпанага ҳайвонларни қабул қилишни тўхтатиш ҳақида қарор қилдик”, - деди Маткаримова. 

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бошпана Қибрай туманида жойлашгани учун бундан кейин фақат Қибрай тумани ободонлаштириш бошқармаси билан ишлайди.

“Вилоят ободонлаштириш бошқармаси ва ҳокимликларга хатлар жўнатиб, олдиндан огоҳлантирдик. Биз беш йил бир амаллаб тортиб келдик, бундан кейин ҳам жисмонан, ҳам молиявий жиҳатдан қурбимиз етмайди”, - надомат ва афсус билан якунлади ўз фикрини Ирода.

Таҳририят номидан шуни айтмоқчи эдикки, давлат ва жамият итларни боқа олмаса, тутиш хизматларида эса   бечора ҳайвонларни арматура билан уриб ўлдиришса – бу ўта аянчли ҳолат.

Озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва сотувчиларидан    муддати ўтган   молларни итларга беришларни илтимос қиламиз. Қолаверса, шубҳали гўштлар   аниқлангани ҳақидаги хабарларни эшитиб қоламиз. Уларни ҳам итларга бериш мумкин.

Умуман олганда, ҳайвонларга ёрдам бериш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг қарори керак бўлмоқда, унда ҳайвонларни ҳимоя қилиш ва бюджетдан молиялаштириш масалаларини акс эттириш лозим. Қачонгача ташкилотчилар халқдан ёрдам сўрайди? Бундай қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистонни ҳайвонлар ҳақида ғамхўрлик қилаётган маданиятли давлатлар қаторига олиб чиқиши шубҳасиздир.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+