Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Очилиш маросими Ўзбекистон Қуролли кучлари Академиясида бўлиб ўтган. Унда Ҳиндистон армияси штаби бошлиғи генерал Манодж Панде иштирок қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган лаборатория ҳарбий хизматчиларни рақамли платформаларда ўқитиш, киберҳужумларда кооперация қилиш, жанговар шароитларни моделлаштириш учун компьютер технологияларидан фойдаланиш учун мўлжалланган. Хусусан, ҳарбий техникани ўрганиш учун симулятор бўлиб хизмат қиладиган VR хонаси мавжуд.
Лабораторияни ташкил этиш ишлари 2019 йилда икки мамлакат ҳамкорлиги доирасида бошланган. Лойиҳа Ҳиндистон ТИВ маблағлари эвазига амалга оширилган. Унинг қиймати бир миллион долларни ташкил этган.
Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Ўзбекистон қуролли кучлари Термиз шаҳрида Ҳиндистон билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас