Загрузка
Загрузка
Интернетда тарқалаётган "Korzinka" ютуқли ўйини — ёлғон реклама экани маълум бўлди
Жамият

Интернетда тарқалаётган "Korzinka" ютуқли ўйини — ёлғон реклама экани маълум бўлди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда "Korzinka" супермаркетлар тармоғи ("Anglesey Food" МЧЖ ХК) томонидан янги дўкон очилиши муносабати билан ўтказилаётгани айтилган ютуқли ўйин ҳақидаги реклама хабарлари кенг тарқалди. 

Постларда гўёки акция ғолиблари 30 октябр куни эълон қилиниши ва "Volkswagen Tiguan R-Line" автомобилини изоҳ қолдириш орқали ютиб олиш мумкинлиги таъкидланган. Бироқ, Рақобат қўмитаси маълумотларига кўра, "Korzinka"нинг расмий веб-сайтларида бундай акция ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. 

Маълум бўлишича, мазкур ёлғон акциялар орқали фирибгарлар фуқароларни ишонтириб, уларнинг шахсий маълумотларини ва банк карталари рақамларини қўлга киритишни мақсад қилишмоқда. Ўйинда қатнашиш баҳонасида фойдаланувчилардан ҳисоб рақамлари ёки SMS орқали келган тасдиқ кодларини киритиш талаб этилади — натижада уларнинг ҳисобларидан маблағ ечиб олиниши мумкин.

Рақобат қўмитаси фуқароларни номаълум ҳаволаларга кирмасликка, шахсий маълумотларини бермасликка ва ҳақиқий акциялар ҳақидаги маълумотларни фақат расмий манбалардан текширишга чақиради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...