Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қирғизистонда Тошкентнинг қурумга қарши курашдаги тажрибасидан фойдаланиш таклиф қилинган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Жогорғу Кенеш депутати Марат Мураталиев Ўзбекистон пойтахтида "резина билан иситилса ҳам" тутун чиқармайдиган махсус филтрли замонавий қозонхоналар қурилаётганини маълум қилган ва ўз мамлакатида бундай технологияларни жорий этишни таклиф этган. Бундан ташқари, у кўмирга бўлган тобеликни камайтириш учун хусусий уйлар учун қуёш панелларини имтиёзли кредитлашни илгари сурган
Бироқ, ҳаво мониторинги маълумотларига кўра, Тошкентнинг ўзи бу илғор тажрибани сезмаяпти. Сўнгги бир ой ичида шаҳарда ҳаво бирор марта ҳам "яшил" бўлмаган ва эрталаб соат 10 ва кеча соат 10 да "бинафша" рангдаги авж пайтларда соғлиқ учун хавфли ҳам бўлиб қолмоқда.
Аммо, яқинда Экология вазирлиги экспертлари IQAir платформасининг маълумотлари ҳар доим ҳам тўғри эмаслигини айтишди ва нима учун умумеэтироф этилган ҳаво сифати индексига тўлиқ ишониб бўлмаслигини тушунтириб беришди.
Изоҳлар мавжуд емас