Загрузка
Загрузка
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади
Жамият

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент қарорига мувофиқ, иситиш мавсумида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бу йил 1,1 миллиондан ортиқ оилага моддий ёрдам ажратилади. Ҳар бир оилага 1 миллион сўмдан маблағ тўланади.

Маълумотларга кўра, ушбу оилалардан 822 мингтаси ижтимоий реестрда, яна 290 мингдан ортиғи "Маҳалла еттилиги" томонидан қўшимча аниқланган.


Қўшимча рўйхатга киритилган тоифалар қуйидагилардан иборат:

  • боқувчисини йўқотганлар — 33,8 минг оила;

  • ногиронлиги бўлган аъзоси бор оилалар — 76,3 минг;

  • оғир касалликка чалинган шахс яшайдиган оилалар — 23,7 минг;

  • ёлғиз кексалар — 7 минг;

  • газ тармоғига уланмаган оилалар — 2 минг;

  • бир уйда уч ва ундан ортиқ оила яшайдиганлар — 26,2 минг;

  • боқувчиси меҳнат миграциясида бўлганлар — 34,7 минг;

  • вақтинча ишсизлар — 15,1 минг;

  • фақат пенсия ҳисобига яшовчи оилалар — 69,7 минг;

  • ёлғиз яшовчи шахслар — 2,3 минг.

Қиёс учун, ўтган йили 120 минг оилага 270 минг сўмдан ёрдам пули берилган эди. Бу йилги кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,5 баробарга кўпайтирилди.

Дастур доирасида жами 1,2 триллион сўм маблағ Давлат бюджетидан ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бу чора аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади

Эслатиб ўтамиз, кеча хусусий секторда банд бўлган барча ходимлар учун ҳомиладорлик, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва ишдан бўшаш бўйича нафақалар Давлат томонидан тўлаб берилиши хабар қилинганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...