Иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар кучга кирди
Жамият

Иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар кучга кирди

74

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  2 апрелдан Тошкентда иссиқ сув ва иситиш учун янги тарифлар жорий этилмоқда. Ортиқча тўланган сумма аванс сифатида ҳисобга олинади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентда исситиш ва иссиқ сув таъминоти хизматларига аҳоли учун янги тарифлар Тошкентда иситиш мавсуми тугаганидан кейинги кун – 26 мартда кучга кириши керак эди.

Аммо амалда улар фақат 2 апрелдан бошлаб – Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли фармойиши эълон қилинганидан кейин жорий қила бошланди.

"Агар сиз 27 мартдан 2 апрелгача иссиқлик ва иссиқ сув хизматларини юқори тарифда тўлаган бўлсангиз, ортиқча тўланган сумма аванс сифатида ҳисобга олинади", - дея маълум қилинмоқда Veolia Energy Tashkent пойтахт иссиқлик таъминоти оператори хабарида.

Эслатиб ўтамизки, 1-25 апрел кунлари Тошкентда режалаштирилган гидравлик синовлар истеъмолчилар учун иссиқ сув таъминотини узмасдан ўтказилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+