Загрузка
Загрузка
Иссиқ ҳаво ва қиска муддатли ёмғирлар. Синоптиклар ҳафтанинг об-ҳавоси бўйича маълумот  беришган
Жамият

Иссиқ ҳаво ва қиска муддатли ёмғирлар. Синоптиклар ҳафтанинг об-ҳавоси бўйича маълумот беришган

61
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет маълумотларига кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кутилмоқда, иккинчи ярмида ҳароратнинг   бир оз пасайиши ва қисқа муддатли ёмғирлар бўлиши мумкин.

Ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундан кунга кўтарила бошлайди ва ҳафтанинг ўртасига келиб 33-36даражага етади, жанубда ва чўл ҳудудларда 38 даражагача бўлади.

Эртадан бошлаб фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари Каспий денгизи ҳудудларидан кириб келган нам ҳаво таъсири остида бўлади. 14-15 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида нам ҳаво массалари шарққа қараб тарқаларди ва республиканинг айрим жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 25-30 даражагача пасаяди.

Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда 13-15 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат аста-секин 29-36 даражагача кўтарилади. Пайшанба ва жума кунлари, яъни 16-17 майда ҳарорат 25-30 даражагача пасаяди, қисқа муддатли ёмғир ва момоқалдироқ бўлиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...