Загрузка
Загрузка
Иссиқ ва серқуёш Наврўз. Синоптиклар байрам кунларидаги об-ҳаво ҳақида маълумот бериб ўтишди
Жамият

Иссиқ ва серқуёш Наврўз. Синоптиклар байрам кунларидаги об-ҳаво ҳақида маълумот бериб ўтишди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 21 март – байрам куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 30 даражагача иссиқ бўлади. Бироқ шанба куни ҳарорат аста-секин пасая бошлайди, ҳудудларда ёмғир ёғади. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

"Ўзгидромет" прогнозига кўра, бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво 25-27 даража илиққача, баъзи жойларда 30 даража иссиққача кўтарилади.

21 март куни республика ҳудудининг аксарият қисмида Наврўз байрами қулай об-ҳаво шароитида ўтказилади, фақат республиканинг шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати 27-30 даража иссиқ атрофида бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. 22-23 март кунлари Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, юқори тоғларда қорга айланиши мумкин.

Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати шу кунларда аста-секин пасая бошлайди ва 22-27 даража илиқни ташкил этади.

Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.

Тошкентда 20-23 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 21-23 мартда 10-12 метр/секундгача кучайиши эҳтимоли бор. Кечаси 12-14, кундузи 26-28 даража илиқ бўлади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...