Загрузка
Загрузка
Истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган газ ва электр тўловлари бекор қилинди
Жамият

Истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган газ ва электр тўловлари бекор қилинди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Республика бўйлаб истеъмолчилардан асоссиз ҳисобланган газ ва электр энергияси тўловлари юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда. Адлия органлари аралашуви билан бир қатор ҳолатларда фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган.

Самарқанд вилоятида “Uzum Market” МЧЖ ижарадаги нотурар жой учун асоссиз ҳисобланган 40,2 миллион сўм миқдоридаги электр энергияси тўлови бўйича мурожаат йўллаган. Ўрганиш натижасида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд филиали томонидан ҳисобланган қарздорлик асоссиз (нореал) деб топилиб, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилган.

Хоразм вилоятида фуқаро Гуласал Эгамова табиий газ учун асоссиз ҳисобланган 2,1 миллион сўмлик қарздорлик бўйича мурожаат қилган. Текширув натижасида ҳолат тасдиқланиб, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Хоразм филиалига қонун талабларига мувофиқ тушунтириш берилган ва қарз миқдори қайта ҳисобланган.

Жиззах вилоятида эса 2024 йил декабридан 2025 йилнинг етти ойигача суюлтирилган углеводород газ етказиб берилмаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушган. Ўрганишлар натижасида “Ҳудудгаз Жиззах” АЖ филиали газни белгиланган жадвал асосида етказмагани ва истеъмолчиларни ўз вақтида хабардор қилмагани аниқланган. Филиалга қонунбузилишларни бартараф этиш ҳамда газни ўз вақтида етказиб бериш бўйича кўрсатма берилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...