Загрузка
Загрузка
Ижтимоий нафақа олувчилар мамлакат аҳолисининг деярли икки фоизини ташкил қилади
Жамият

Ижтимоий нафақа олувчилар мамлакат аҳолисининг деярли икки фоизини ташкил қилади

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилишича, жорий йил 1 ноябрь ҳолатига кўра мамлакат бўйича 716 361 нафар фуқаро ижтимоий нафақа олувчи сифатида рўйхатда турибди. 

Шулардан:

  • 169 232 нафар — ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бўлган болалар нафақаси олувчилар;

  • 316 377 нафар — ногиронлик нафақаси олувчилар;

  • 72 560 нафар — парваришлаш нафақаси олувчилар;

  • 92 498 нафар — ёшга доир нафақа олувчилар;

  • 57 370 нафар — боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчилар;

  • 8 324 нафар — ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам олувчилар;

  • 5 299 нафар — уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация олувчилар.

Маълумот учун, 2025 йил октябрь ойида 5 819 нафар фуқарога янги нафақа тайинланган.

Ижтимоий нафақалар аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳаёт даражасини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президент қарорига мувофиқ, иситиш мавсумида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бу йил 1,1 миллиондан ортиқ оилага моддий ёрдам ажратилади. Ҳар бир оилага 1 миллион сўмдан маблағ тўланади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...