Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Республика махсус комиссияси қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистонда “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда қатор объектлар, жумладан болалар боғчалари, умумий овқатланиш жойлари ва ресторанлар, тренажёрлар заллари ва бошқаларнинг фаолиятига рухсат берилган.
Мазкур объектлар қачон ва қаерда ишлаши мумкинлигини кўриб чиқишга ҳаракат қилдик.
2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидаги фаолият турларини қайта бошлашга рухсат берилади:
“сариқ” ҳудудларда:
- меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);
- уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);
- меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;
“яшил” ҳудудларда (“сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда:
- тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига (индивидуал шуғулланиш учун). Бунда қатор талаблар жорий этилмоқда. Хусусан, объектларни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларнинг кириш-чиқиш жойларида ҳароратни текшириш, тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлганларни объект ичкарисига киритмаслик лозим. Ушбу объектлар ходимларидан шахсий ҳимоя воситалари (тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплар)дан фойдаланишлари талаб этилади. Шунингдек, ижтимоий масофани сақлаш керак;
- маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан;
- таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига. Бунда санитария -гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, ходимлар ва болаларнинг тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш талаб қилинади;
- Диний ташкилотлар. Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши лозим. Уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва дезинфекцион воситалар билан жиҳозлаш лозим. Ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлашини таъминлаш керак. Намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофаси 1,5 метр этиб белгиланади. Тана ҳарорати даража 37 ва ундан юқори бўлган, шунингдек, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳамда шахсий ҳимоя воситаларида бўлмаганлар бинога киритилмайди. Жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.
15 июньдан бошлаб “сариқ” ва “яшил” зоналарда қуйидагиларга рухсат берилади:
- алоҳида талабалар асосида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига;
- алоҳида талаблар асосида умумий овқатланиш жойлари, ресторан ва кафеларга;
- санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилган ҳолда буюм бозорлари фаолиятига;
- шаҳарлараро автобуслар ҳаракатланишига.
Изоҳлар мавжуд емас