Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Келаси ҳафта Ўзбекистонда об-ҳаво ўзгаради. "Ўзгидромет" ҳаво кескин совиб, ёғингарчилик бўлишини маълум қилди. Тоғларда қор ёғиши кутилмоқда.
3 ноябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-6 ноябрда республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси кириб келади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 3-5 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланади.
Ҳаво ҳарорати 4-6 ноябрда кечалари 0-3 даража илиққача аста-секин пасаяди, баъзи жойларда совуқ кучлироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат бор-йўғи 8-13 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар мавжуд емас