Загрузка
Загрузка
Халқлар дўстлиги. Ўзбекистонлик ва россияликлар бир-бировларига қандай кўмак беришмоқда
Жамият

Халқлар дўстлиги. Ўзбекистонлик ва россияликлар бир-бировларига қандай кўмак беришмоқда

820
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бу йил Ўзбекистон ва Россия дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонладилар. Йиллар давомида мамлакатлар кўплаб қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширдилар. Кўп сонли рақамлар ва имзоланган ҳужжатлар ортида биргина турли идоралар ва экспертларнинг машаққати тургани йўқ.

Ушбу дўстлик йилномасида оддий одамларнинг оддий ҳаётий ҳикоялари, шунингдек, маданият ва санъат оламидаги ёрқин воқеалар мавжуд. Мамлакатлар ўртасидаги мулоқотни рассомлар, эстрада, театр ва кино юлдузлари кучайтиради. Шу сабабли, 2022 йил тақвимида Россия ва Ўзбекистон билан боғлиқ кўплаб хабарлар мавжудлиги ажабланарли эмас. Йилни ҳар жиҳатдан муваффақиятли ва самарали деб аташ мумкин.

Ўзбекистонликларнинг жасорати ва россияликларнинг миннатдорчилиги

Эркакларнинг жасорати ва садоқати Ўзбекистонда ҳам, Россияда ҳам қадрланади. Дўстларни муаммога дучор қилмаслик, заифларга ёрдам бериш, Ватанни севиш – бу россиялик ва ўзбекистонликларни бирлаштирадиган асосий қадриятлар.

Ўзбекистонлик Ойбек Эштемировнинг қахрамонлиги нафақат Москвада, балки ўз ватанида ҳам муҳокама қилинди. У Москвадаги икки аёлни квартирадаги ёнғиндан қутқарди. Жасур ва қатъиятли ҳаракатлари учун йигит Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги медали ва Москва миллий сиёсати ва минтақалараро алоқалар департаментининг дипломига сазовор бўлди.

Ойбек ўзи учун кутилмаганда қаҳрамонга айланди. Ўша куни, 13 сентябрь у учун одатдагидек бошланди. У ўз иши билан шуғулланган, кейин дўсти қўнғироқ қилиб, квартиралардан бирида сантехника ва электр жиҳозларининг яроқлилигини текширишни сўраган.

"Бўш вақтим бор эди, шунинг учун бордим. Шундай қилиб, мен тасодифан Красний Маяк кўчасидаги уйда бўлдим", - деди Эштемиров.

У саккизинчи қаватга кўтарилиб, квартирага кириб, дарҳол тутун ҳидини сезган. Йигит ёнғин еттинчи қаватда эканлигини тушунди. Ойбек балкондан бир қават пастга тушди ва деразани синдирган. Даставвал, у еттинчи қаватдан аёлни яқин атрофдаги балконга судраб борди, кейин саккизинчи қаватга қайтиб келиб, у ерда кекса аёл яшаган квартира ҳам ёнғин остида қолганини кўриб қолган.

"Ўша пайтда мен қўрқмадим, ўйлашга вақт йўқ эди. Аммо мамлакатимизда шундай тарбия бериладики, агар кимдир ёрдамга муҳтож бўлса, биз ҳамма нарсани ташлаб, кўмак беришимиз керак", - деди Эштемиров.

Ўтган йили яна бир ўзбекистонлик Шерзод Мирзаулуғов "Қайноқ юрак" мукофотига сазовор бўлди. Мукофот эгасини икки йилдан кейин топди. 2020 йилда у чўкаётган болани тоғ дарёсида қутқарди.

"Қайноқ юрак" нишони Россия Федерациясида 2013 йилдан бери амалга ошириб келинаётган Бутунроссия жамоат-давлат ташаббуси доирасида берилади. Мукофот лоқайд бўлмаган ва фаол фуқаролик позициясини намоён этган, одамларга беғараз ёрдамга берган 23 ёшгача бўлган болалар ва ёшларга берилади. 2020 йилда ушбу ташаббус халқаро даражага кўтарилди. Шаҳзод Мирзаулуғов ушбу мукофотга сазовор бўлган биринчи ўзбекистонлик бўлди.

Мукофотнинг фахрий китобида келтирилган унинг ҳикояси “Оғриққа қарамай”, деб номланади.

"Биз тоғли ҳудудда яшаймиз ва барча болалар сингари дарёга сузиш учун борамиз. Бир куни дарёда кимдир чўкиб кетаётгандай туюлди. Бу товуш кучайиб борди ва у ерда бола чўкаётганини англадим. Аввалига қўрқиб кетдим, бироқ,   одамни қутқариш учун дарёга сакрадим", - деди у.

Бола ваҳима билан нажоткорига ёпишиб олиб, тирноқлари билан унинг терисини қонатганча тирнай бошлаган. Бундан ташқари, совуқ сувда Шаҳзоднинг оёқлари тортилган. Аммо, у оғриқни енгиб, қирғоққача етиб олган.

"Мактабда бизга бундай ҳолатларда биринчи ёрдамни қандай кўрсатиш кераклиги кўрсатилган. Барча услуларни эслаб, уни ўзига келтириш учун ҳамма нарсани қилдим. Ҳозирда боланинг ҳолати яхши", - деди у.

Орадан бироз вақт ўтгач, йигит Ўзбекистон волонтёрлар уюшмаси каналида ташкилот "яхши из" қолдирган одамларни қидираётгани ҳақидаги эълонни кўриб қолган.

"Мен   турли танловларда иштирок этиб тураман, лекин бу гал ариза юборишим керакми, деб ўйлаб қолдим. Бу ҳақда ҳаммага айтиш керакми? Бунга лойиқ эканимга ишонтиришди”, -дея эсламоқда Шахзод.

Мукофот унга Тошкентда топширилди. У ҳар қачонгидан ҳам хавотирда эди, лекин у айтган воқеа бошқа кўплаб одамлар учун намуна бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини тушунди, яъни ёрдамга муҳтож бўлганларга доимо ёрдам қўлини чўзиш керак.

Ўқитувчилар – замонамиз қахрамонлари

Ўзбекистонда юзлаб ўқитувчилар мактаб ва ОТМларда болаларга таълим бериб, мамлакат фаровонлиги йўлида ишламоқда. Бундан ташқари, сўнгги йилларда Россия ва Ўзбекистон мутахассисларининг таълим соҳасидаги мулоқоти фаоллашди. Республикада Россия ОТМларининг кўплаб филиаллари очилди, кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда 2020 йилдан буён Алишер Усмоновнинг хайрия жамғармаси ҳомийлигида “Класс” номли ноёб гуманитар лойиҳа амалга ошириб келинмоқда. Ташаббус бошлангандан буён 220 нафар россиялик ўқитувчи ва услубчилар таълим миссияси доирасида Ўзбекистонга ташриф буюришган.

Улардан бири Саратовдан келган Ольга Царёвадир. 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган ўқитувчи мамлакатимизда икки йил давомида ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларига рус тилидан дарс берди.

“Ҳам пойтахтга, ҳам вилоятларга ташриф буюриб, ишонч билан айта оламанки, ҳозирда рус тили Ўзбекистонда жуда оммабоп. 18-25 ёшдаги кўплаб ёшлар онгли равишда рус тилини ўрганишмоқчи. Улар буни фойда, ажойиб имконият деб билишади, чунки кўпчилик Россияга ишлаш ва ўқиш учун боришади. Ишончим комилки, Ўзбекистонда рус тили ўлмайди. Аксинча, ҳозирда мамлакатларимиз ўртасида янада яқинлашиш тенденцияси кузатилмоқда, иқтисодий алоқалар ва туризм фаол ривожланмоқда”, -дея таъкидлади Ольга.

Унинг фикрича, тўғри ёндашув қўлланилса, рус тилига қизиқиш фақат ўсиб боради. Қолаверса, агар яхши мутахассислар билан таъминланса, қисқа вақт ичида тилни ўрганиш учун ҳам кўпроқ имкониятлар мавжуд бўлади. Бироқ, мутахассислар шунчаки алифбони ўргатишлари эмас, болалар билан яқиндан иш олиб боришлари мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистонда бўлган пайтида у Бухоро вилояти Ромитан тумани Атфор қишлоғида, шунингдек, Тошкентдаги 222-сонли мактабда ишлаган, ўзбек тилини тушунишни ўрганган ва ҳатто бозорда ўзбек тилида мулоқот қилган, ўзбек тўйига ташриф буюрган, анъаналар билан яқиндан танишган.

“Бу менда катта таассурот қолдирди, буни Россияда кўрмайсиз. Мени нафақат ҳамкасбларим, балки ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам уйларига таклиф этиб, дастурхон ёзишган. Ҳамкасбларим билан бирга маҳаллий ресторан ва кафеларга бордик. Шу тариқа кўплаб мазали ўзбек таомлари билан танишдим. Ўзбек ошхонаси-мен татиб кўрган энг мазали таомлардан иборат”, -дея эсламоқда у.

Умуман олганда, саратовлик ўқитувчи юрагида илиқлик билан Ўзбекистонни эслайди ва иложи бўлса, бу ерга яна ишлаш учун келишга ваъда қилган.

Яна бир диққатга сазовор факт – 2022 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўқитувчиси Азизхон Раҳмонов "Чегарасиз ўқитиш" халқаро танлови ғолиби бўлди.

Чет елда рус тилида дарс берадиган ўқитувчиларнинг халқаро танлови МДҲ мамлакатларидаги мактаблар ва таълим марказларидаги рус тили ўқитувчиларига, шунингдек, рус тилини классик усуллар билан ҳам, инновацион таълим технологиялари ва ўзларининг услубий ишланмаларидан фойдаланган ҳолда ўқитадиган хусусий ўқитувчиларга қаратилган. Ўзбекистоннинг яна бир вакили - Кўшкўпир тумани 2-мактаб ўқитувчиси Наталья Семушина, "Рус тилини ўқитишга илмий ёндошгани учун" номинациясида лауреат деб эълон қилинди.

Куч- дўстликда

Ўзбекистон МДҲнинг энг йирик маданий марказларидан биридир. Бу ерда россиялик актёрлар жуда машҳур. Масалан, россиялик театр ва кино актёри, режиссёр ва продюсер Гоша Куценко бу йил Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этди. Жорий йилнинг октябр ойида Тошкентда расман очилган ВГИК филиали талабалари билан суҳбатда у биринчи марта ўзбек тилига таржима қилинишини таъкидлади.

Шунингдек, Куценко "Тошкентга ошиқ бўлиш" учун хотини ва қизларини Ўзбекистонга олиб келишни орзу қилганини тан олди.

Ўтган йили Сергей Безруковда хам қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Сергей Есенин ролини ижро этган актёр Тошкентдаги рус шоири музейига ташриф буюрди. Унга экскурсияни таниқли тарихчи-ўлкашунос ва музей тадқиқотчиси Борис Голендер олиб борди. Шунингдек, актёр Тошкент кинофестивали доирасида театр олий таълим муассасалари талабалари учун актёрлик бўйича маҳорат дарсини ўтказди.

Бу йил Ўзбекистон пойтахтининг афишаси рус актёрлари концертлари ва театр томошалари билан тўла эди. Масалан, 3 май куни тошкентликлар машҳур Турецкий хори билан "Ғалаба қўшиғи", шунингдек, Central Park да афсонавий "Шарқ юлдузи"ни куйлашди. Бундан ташқари, Тошкентда Филипп Киркоров, Игорь Бутман, Игорь Моисеев ва Todes балет труппалари, Эмин Агаларов, Валерий Меладзе ва бошқа кўплаб россиялик юлдузлар концерт беришди. Шунингдек, ака-ука Сафроновлар, Никулин циркининг муз устида чиқишлари ташкил қилинди.

Бундан ташқари, 2023 йилги афишага қарасак, у ерда рус эстрада юлдузлари иштирокидаги кўплаб ёрқин маданий тадбирлар режалаштирилган. Аввало, яқинлашиб келаётган "Россия фасллари" халқаро лойиҳаси ҳақида гапириш керак. Бу бутун йил давомида рус ижодий гуруҳларининг гастролларини назарда тутади. Фестивал доирасида музейлар коллекцияларидан кўргазмалар, Россия киноси премьералари, муз ва цирк намойишлари ҳам ўтказилади.

Бундан ташқари, 2023 йилда Третяков галереясида Савицкий номидаги давлат санъат музейи коллекциясидан Алексей Моргуновнинг кўргазмаси бўлиб ўтади. Шунингдек, Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда Россиянинг етакчи музейлари кўргазмаларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Келгуси йилда Ўзбекистонга биринчи марта "Жазирама" халқаро мусиқа фестивали келади, у май ойида "Янги Ўзбекистон" боғида бўлиб ўтади.

Ўз навбатида, ўтган йили Россияда Ўзбекистон актёрлари ва маданият арбоблари иштирок этган кўплаб тадбирлар ҳам бўлиб ўтди. Масалан, бизнинг афсонавий "Баҳор" рақс ансамблимиз Москва ва Санкт-Петербургдаги томошабинларни забт этди. Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси Дониёр Олимов "Романсиада" рус романтикасининг ёш ижрочилари XXVI Москва халқаро танловининг Гран-присини қўлга киритди.

Шунингдек, Москвада "Ўзбекистон кино кунлари" бўлиб ўтди. Сўнгги икки йил ичида республикада суратга олинган турли жанрдаги тўртта филм томошабинларга тақдим этилди. Булар: Элкин Туйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи", Дилмурод Саидовнинг "Аёл қисмати", Рашид Маликовнинг "Тутқунлик" ва режиссёр Камара Камалованинг "Ким деяй сени" филмлари. Шу қаторда, томошабинларга эндигина дунё юзини кўрадиган бўлган рус-ўзбек кино лойиҳалари тақдим этилди. Улар "Зилзила", "Пахтакор 79", "Жиззах қўзғолони", "Масжид" ва “Амир Темур ва Тўхтамиш хон" фильмлари ҳисобланади.

Ижодий саъй-ҳаракатларнинг ўйғунлашуви

2022 йилда Марказий Осиё давлатларининг жамоат арбоблари ва журналистлари МДҲ мамлакатларида биринчи медиахаб ва Евроосиё адабий агентлигини яратишга киришдилар. Бу 2022 йил октябр ойида Москвада бўлиб ўтган “Кўприк” Евроосиё медиа-форуми туфайли амалга оширилди, унда Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашди.

Бундан ташқари, медиафорумда иштирокчи давлатлар томонидан илгари сурилган бир қатор лойиҳалар бошланди. Ўзбекистон жамоаси "Евросиё устидаги юлдузлар" ҳужжатли филм лойиҳасини таклиф қилди. Ижодий гуруҳга кинорежиссёр Андрей Африн, фалсафа фанлари номзоди, Ўзбекистон Фанлар Академияси давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими Равшан Назаров, журналист ва сиёсатшунос Юрий Черногаев, журналист Раҳимжон Султонов ва kultura.uz сайит бош муҳаррири, жамоат арбоби Борис Бабаевлар киради.

Бабаевнинг сўзларига кўра, Евроосиё маконида кино усталарининг ижодий саъй-ҳаракатларини бирлаштириш жуда катта истиқболга эга.

"Яқин ўтмишда бу йўналишда жуда тизимли, пухта ўйланган ишлар олиб борилди ва яхши натижаларга эришилди. Бунга кўп жиҳатдан Евроосиё маконидаги кино ҳамкорлиги кўмаклашди. Бунга жуда яхши мисоллар мавжуд. Бу, айниқса, турли студиялар иштирокида қўшма маҳсулотлар яратилганда сезиларли бўлди. Бугунги кунда дунёдаги вазият шундан иборатки, индивидуал равишда киностудиялар қўллаб-қувватлашсиз, ижодий саъй-ҳаракатларни бирлаштирмасдан ва қўшма молиясиз филмлар ярата олмайди. Евроосиё маконида бу айниқса муҳимдир, шунинг учун Евроосиё кино ҳамкорлиги катта истиқболга эга”, - деди у.

Шунингдек, Бабаевнинг фикрича, одамлар аллақачон яхши кино кўп жиҳатдан ҳақиқий ҳаётнинг акси эканлигини тушуниб етишган. Бу масалага Ўзбекистон кинематография агентлиги ҳам катта эътибор қаратмоқда. Сифатли   маҳсулотларни яратиш билан бир қаторда, у қўшма маҳсулотларни яратиш билан шуғулланади ва бу йўналишда яхши натижалар тобора кўпайиб бормоқда. Буни бу йил бўлиб ўтган "Ипак йўли марвариди" халқаро кинофестивалида яққол кўриш мумкин эди. Кўпгина томошаларда бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблар билан яратилган филмлар ғоянинг чуқур мазмуни ва ўзига хослиги билан ажралиб турарди.

Бундан ташқари, 2022 йилда Batafsil.uz. янгиликлар агентлиги "Юқори технологияли ишлаб чиқариш" халқаро медиа мукофотининг "Тўғри назар" номинациясида   ғолиби бўлди.

“Менимча, мукофотнинг энг муҳим вазифаси - бу қийин шароитларда Россия билан дўст бўлишдан қўрқмайдиган ва мамлакатимиз ҳақида тўғри гапиришга тайёр одамлар билан танишишдир” - деди совринни топшириш маросимида “Россотрудничество” раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Поликанов.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра Россия ва Ўзбекистон муносабатлар ривожини бошдан кечирмоқда. Лойиҳалар таълим, маданий ва гуманитар соҳаларда бирин-кетин амалга оширилмоқда.

"Яқинда Ўзбекистон ва Россия нотижорат ташкилотларини дўстлаштиришга имкон берадиган "Хайрли ишлар вақти" номли форумни ўтказдик. Жуда зич ҳамкорлик бормоқда ва бу қувонтиради. Ўзбек журналистлари буларнинг барчаси ҳақида гапиришга вақт ажратаётгани ҳам ажойиб ҳолат. Менимча, бу ҳозир жуда муҳим ва зарур”, - деди Поликанов.

Қолаверса, у МДҲдан келган ёшлар учун "Янги авлод" дастури ҳақида сўзлаб берди, унинг доирасида ёш журналистлар касбий маҳоратини ошириш учун Россияга ўқишга келишади. Келгуси йилда "Тўғри назар" иштирокчиларини ушбу лойиҳа доирасида ёшлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга таклиф қилиш режалаштирилган.

Умуман олганда, мураккаб геосиёсий воқеаларга қарамай, гуманитар ва маданий жиҳатдан 2022 йил Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантириш нуқтаи назаридан жуда яхши бўлганини айтиш керак. Ўзбекистон пойтахти ва минтақалари ҳеч қачон бунчалик кўп қўшма лойиҳалар ва ажойиб санъаткорларни кўрмаган. Ва энг муҳими, келгуси йилда ушбу динамика давом этади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...